Алқорўти

Mediasia macrophylla (Regel et Schmalh.) Pimenov

Ўсимлик тавсифи. 

Алқорўти Apiaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. Пояларининг юқори қисмлари 50-80 см гача узунликда, барглар ва тўпгулларга эга. Поялари юмалоқ, кескин буришган, кам тукланган, ўрта қисмида кенг рўвакга шохланган. Барглари қалин, иккала томонидан томирлар бўйлаб калта, майин туклар билан қопланган, илдизбўғзи барглари калта бандларда. Барг бандлари юмалоқ, кулранг майин тукли, пластинка чўзинчоқ учбурчак шаклида, икки карра уч бўлакка бўлинган. Биринчи тартибдаги бўлимлар калта бандларда жойлашган, учкиси ўтроқ, тухумсимон, ён томонлари тенг эмас, асосида юраксимон, ёки юмалоқланган, ўткир тишсимон; поя барглари бир нечта юмалоқ бўлаклардан иборат бўлиб, улардан юқори қисмидагилари калта ва тор қинларгача қисқарган. Соябонлари учки, узун оёқчаларда, нурлари ингичка, ўрама барглари тукланган, эркин чизиқли бигизсимон, ўткирлашган, эгилган кулранг барглардан иборат. Гуллари тенг бўлмаган гулбандларда, гуллашдан кейин тарвақайлаган, кулранг тукланган. Барглари ташқаридан зич тукланган, тухумсимон, учки қисми қайрилган.

Ўсиш жойи. Тарқалиши.

Тошли қияликларда, тоғларнинг ўрта минтақа тўкилмаларида ўсади. У Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида учрайди.

Хом ашёни йиғиш ва унинг сифати.

Алқорўти ўсимлигининг хом ашёсини ёппасига гуллаш ва мевалашнинг бошланиш даврида йиғиш керак. Йиғимни ўроқ ёки пичоқ билан амалга ошириш керак. Шу тарзда йиғилган хом ашё ҳаво яхши айланадиган чордоқларда, айвон остида ёки сояда ҳавода қуритилади, қоғозга ёки матога ингичка қатламга ёйилиб, тез-тез айлантириб турилади. ТУ 88.-13-7: 2007 га кўра, намлик миқдори 13 % дан, умумий кул миқдори, 12,8% дан ошмаслиги керак, мутлақо қуруқ хом ашё таркибидаги эфир мойи 0,3 % дан кам бўлмаслиги керак. 1 мм диаметрли тешиклари бўлган элакдан ўтган қисмлари 63,8% дан кам бўлмаслиги керак.
Бошқа аралашмаларнинг миқдори: органик (заҳарли бўлмаган ўсимликларнинг қисмлари) 1,0%; минерал (тупроқ, қум, тош) 1,0 %; ушбу ўсимликнинг эфир мойи аралашмасининг таркиби (пояларнинг ёғочлашган қисмлари, сарғайган барглар), 2% дан ошмаслиги керак; бошқа ўсимликларнинг эфир мойи аралашмаларига (поялар, барглар, гуллар, мевалар) касалликлар билан зарарланган, заҳарли ўсимликлар ва уларнинг қисмлари, доимий йўқолмайдиган бегона ҳидни бўлиши мумкин эмас.
Хом ашёни қадоқлаш, жойлаш ва белги қўйиш ГОСТ 60-7780 бўйича қуйидаги қўшимчалар билан: бутун ўтлар соф оғирлиги 5-15 кг бўлган қопларга қадоқланади, майдаланган – соф оғирлиги 10-30 кг. ГОСТ 14192-96 бўйича транспорт контейнерларини белгиланади. ГОСТ 6077-80 бўйича алқорўти ўсимликни ташилади ва сақланади. Алқорўти ўтининг сақлаш муддати 2 йил. Алқорўти ўсимлигига фармакопея мақоласи ФС 42 Уз-0166-2017 мавжуд.

Кимёвий таркиби.

Барглар, гуллар ва уруғларда А, C, Е, B1, B2, B6, PP витаминлари, шунингдек, фолий кислотаси, холин мавжуд.

Тиббиётда қўлланилиши.

Халқ табобатидаги дамлама шаклидаги алқорўти ер устки қисми жигар касалликларини даволашда ўт хайдовчи ва тетиклантирувчи восита сифатида ишлатилади, шунингдек, зираворлар ва лаззат қўшимчалари сифатида истеъмол қилинади. Маҳаллий аҳоли алкордан табиий консерватор сифатида ҳам фойдаланади, чунки алқорўти ер усти қисми қўшилган гўшт ва сут маҳсулотлари узоқ вақт сақланади.

Фойдаланилган адабиетлар рўйхати:
1. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений //Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
2. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н.Головкин, Р.Н.Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001.
3. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
4. Закон Республики Узбекистана «Об охране и использовании растительного мира» от 26 декабря 1997 года // Ведомости Олий Мажлиса Республики Узбекистан, 1998 г., № 1, ст. 12; 2000 г., № 5-6, ст. 153; Ведомости палат Олий Мажлиса Республики Узбекистан, 2011 г., № 1, ст.
5. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М.: ГЭОТАР-МЕД, 2003.
6. Мавлянов Шухратжон Равшан угли, Хакимов Зиявиддин Зайнуддинович, Хожиматов Олимжон Каххарович. Желчегонное средство. Патент на изобретение №IAP 05334, от 11.01.2017 г.
7. Хакимов З.З., Мавланов Ш.Р., Рахмонов А.Х., Ходжиматов О.К. Эксперементал уткир токсик гепатитда Лесбохолни жигарининг сафро ажратиш фаолиятига таъсирини урганиш. Инфекция, иммунитет и фармакология, №6, 2014. 191-195 б.
8. Хожиматов О.К. Желчегонный сбор Ходжиматова. Фармакопейная статья ФС 42 Уз – 0168 – 2017. 14 с.
9. Хожиматов О.К. Трава медиазии крупнолистной. Фармакопейная статья ФС 42 Уз – 0166 – 2017. 11 с.
10. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических растений. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
11. www.ipni.org
12. www.plantarium.ru
13. http://www.theplantlist.org/
14. http://mountainherbs.uz/ru/node/65
15. https://www.fmcompany.ru/stati/spravochnik-parfyumera/mediazija-krupnolistnaja-alkor.html