Иттиканак
Bidens tripartita L.
Identifier
CSTR: UZ113.45.PL.Bidens.tripartita.IBUz.00014
Ўсимликни тавсифи.
Иттиканак бу Asteraceae оиласига кирувчи бир йиллик ўсимлик, баландлиги 15-60 (100) см гача, унча катта бўлмаган, кучли ривожланган ўқ илдизли ўсимлик. Пояси тик турувчи, силлиқ ёки кам тукли, баъзан асосидан новдалари қарама қарши жойлашган. Барглари қарама-қарши, тўқ яшил рангда, барг банди қанотсимон шаклда, асослари билан бирлашган.Барг пластинкаси узунлиги 3-7 мм, эни 1-4 мм, чети тишчасимон бўлакли. Новдалар учида жойлашган саватчалар тик турувчи, уларнинг энини ўлчами узунлигига (6-15мм) тенг ёки деярли тенг. Ўрама барги икки қаторли, ташқи барглари яшил, чўзинчоқ; ички барглари қўнғир-сариқ, овалсимон, гулларидан кичикроқ. Гуллари найчасимон, икки жинсли, хира сариқ. Уруғлари понасимон.
Июнь-сентябрь ойлари гуллайди. Меваси (уруғлари) август-сентябрь ойларида бир вақтда пишмайди.
Тиббиётда ўсимликнинг барглари ва ёш новдалари ишлатилади.
Ўсиш жойи. Тарқалиши.
Иттиганак Тошкент вилоятида учрайди. У асосан дарёлар, ирмоқлар, кўллар, бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқ бўйларида, нам ўтлоқларда, ариқлар ва томорқа ҳамда суғориладиган ерларда бегона ўт сифатида учрайди.
Хом ашёни йиғиш ва унинг сифати.
Иттиканак гуллашдан олдин ва қисман гуллаш даврида баргли юқори қисмини кесиб олиб ва катта баргларни юлиб олиб хом ашёси йиғилади. Кеч ҳосил йиғилганда фақат ён новдалар кесилади, бунда қорайган саватчалар олинмайди. Хом ашёлар чордоқларда ёки айвонлар остида қуритилиб, уларни мато ёки қоғозга қалинлиги 5-7 см дан ошмайдиган қатламда ёйилади. Қуритилган хом ашёда новдалар қайрилмаслиги, балки синиши керак. Иттиканак иссиқлик ва намликни яхши кўрадиган ўсимлик. Совуқ ёмғирли баҳорда у секин ўсади ва ёмон ривожланади.
Экин экиш учун нам бўлган пастлик жойлар ажратилади. Энг яхши тупроқлар бу ўтлоқли, лекин бошқа унумдор нам ва мунтазам суғориладиган тупроқлар ҳам ярайди.
Иттиканак хом ашёсини оммавий ғунчалаш босқичида йиғиш бошланиб, оммавий гуллаш даврида тугайди. Иттиканакни ўроқ-майдалагичлари ёрдамида ўрилади ва майдаланган масса қуритиш жойида етказилиб, 45-500С ҳароратда буғ ёки олов ёрдамида қуритиш мосламаларида қуритилади. Қуритилгандан сўнг фойдаланиш учун яроқсиз катта поялари баргларидан ажратиб олинади.
Иттиканакни томорқада ҳам муваффақиятли ўстириш мумкин. 1,5-2 кг ўсимлик ўтини олиш учун совуқ тўшишидан 1-1,5 ой олдин қуруқ уруғлар 1,5-2 м2 майдонга экилади. Уруғлар 3-4 см чуқурликда жўякларга экилади ва 1-1,5 см тупроқ қопланади. Жўякларнинг масофа оралиғи 30-45 см бўлади. 1 м2 га 1,5-2 гр уруғ сепилади. Баҳорда майсалар униб чиққач, тупроқлар юмшатилиб, бегона ўтлардан тозаланиб суғорилади. Ўсимликнинг учки қисми гуллаш даврида кесиб олинади. Уруғ олиш учун 2-3 дона ўсимлик қолдирилади. Майсалар чордоқларда ёки айвонларга қуритилади. Қуруқ, қоронғи жойда қоғоз ёки пластик қопларда сақланади. Иттиканакни қуритилган хом-ашёси учки барглар ва узунлиги 15 см гача бўлган (поялар) ва алоҳида барглардан иборат аралашмадир. Барглари яшил ёки қўнғир яшил рангда, поялариники яшил ёки яшил бинафша рангда. Ҳиди ўзига хос, таъми аччиқ, озгина оғизни боғловчи. Хом ашёнинг намлик даражаси 13% дан ошмаслиги; умумий кул 11% дан, қўнғирлашган қорайган поя ва барглари 3% дан, узунлиги билан 15 см дан узунроқ учки баргли қисми 3% дан, органик бирикмалар 2% дан, минерал (тупроқ, қум, тош) 1% дан ошмаслиги керак. Тайёр хом-ашё оғирлиги 50 кг ошмайдиган тойлар ёки ўрамларга жойлаштирилади. Қуруқ ва ҳаво яхши айланадиган жойларда сақланади. Хом ашёнинг яроқлилик муддати 2 йил.
Кимёвий таркиби.
Иттиканак ўсимлиги таркибида камида 10 та флавоноидлар, кумаринлар (умбеллиферон и скополетин), аскорбин кислатаси (60-70 мг% ), каротин (50 мг% дан юқори), конденсацияланган танинлар (4,46% гача), аччиқлик, шилимшиқ, лактонлар, аминлар, катта миқдордаги марганец ҳамда эфир мойларининг излари мавжуд.
Тиббиётда қўлланилиши.
Иттиканак сийдик ҳайдовчи ва терлатувчи хусусиятларига эга бўлиб , овқат ҳазм қилишини яхшилайди, бузилган метаболизмни нормаллаштиради. Иттиканак препаратини уртикар тошмалар билан кечадиган турли диатезларда, скрофулезда, нейродермит ва бош терисини себорея касалликларида тавсия этилади. Ташқи томондан қўлланилганда яра юзасини қуритади ва терининг шикастланган жойларини тезроқ тикланишига ёрдам беради. Ўсимлик ўтини шамоллаганда терлатувчи восита сифатида, шунингдек, сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, витаминли ва аллергияга қарши даволаниш восита тарзида ҳам қўлланилади. Иттиканакни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар аниқланмаган.
Ушбу ўсимлик 10 та бўлакли 100 гр ли пакетларда ва 75 гр брикетларда сотилади. Бир бўлаги бир стакан қайнаган сув билан аралаштириб, 10 дақиқа тиндирилади ва сузгичдан ўтказилади. Эрталаб ва кечқурун овқатдан кейин 1/3 стакандан ичилади.
Ўсимлик дамламаси. 10 гр (3 ош қошиқ) ўсимлик ўти сирли идишга солинади, 200 мл (1 стакан) иссиқ қайнатилган сув солинади ва 15 дақиқа қайнаб турган сув хаммомига иситилади, сўнгра 45 дақиқа совутилади, сузгичдан ўтказилади ва қолган массаси ажратиб олинади. Сузилган суюқликка сув қўшиб, 200 мл гача етказилади. Дамлама овқаттан кейин кунига 2-3 марта ½- 1/3 стакандан ичилади. Ванна қилиш учун ҳар 10 литр сув учун 1 стакан дамлама солинади. 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда салқин жойда сақланади.
Фойдаланилга адабиетлар рўйхати:
1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
3. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
4. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений //Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
5. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н.Головкин, Р.Н.Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001. –764 с.
6. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
7. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А. Лекарственные растения (растения-целители). – М.: Высшая школа, 1984. – 400 с.
8. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
9. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М.: Медицина, 1989. – 398 с.
10. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М.: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1. – 568 с.; ч.2. – 560 с.
11. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М.: ГЭОТАР-МЕД, 2003. –592 с.
12. Машковский М.Д. Лекарственные средства. В 2 т. – М.: ООО Издательство Новая Волна, 2000. –540 с.
13. Носов А.М. Лекарственные растения. – М.: ЭКСМО-Пресс, 2000. – 350 с.
14. Палов М. Энциклопедия лекарственных растений. Под ред. канд. биол. наук И.А.Губанова. – М.: Мир, 1998. –467 с.
15. Пустырский И., Прохоров В. Здоровая кожа и растительные средства. – М.: Махаон, 2000. – 192 с.
16. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
17. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических растений. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
18. Чиков П.С. Лекарственные растения. М.: Медицина, 2002. –496 с.
19. www.ipni.org
20. https://www.greeninfo.ru
21. http://lektrava.ru
22. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
23. http://pharmspravka.ru
24. http://www.fito.nnov.ru
25. http://n-retsept.ru
26. www.plantarium.ru
27. http://www.theplantlist.org/
28. http://www.u-lekar.ru/
29. http://100trav.su/
30. https://travaks.com/chereda/chereda-trehrazdelnaja/
31. https://doctor-v.ru/med/chereda-trexrazdelnaya/
32. https://mediccare.ru/chereda-lechebnye-svoystva-protivopokazaniya-sostav-retsepty-i-lechenie-cheredoy.html
https://cstr.cn/UZ113.45.PL.Bidens.tripartita.IBUz.00014


РУ





