Ширинмия 
Glycyrrhiza glabra L.

Identifier

CSTR: UZ113.45.PL.Glycyrrhiza.glabra.IBUz.00007

Ўсимлик тавсифи. 

Ширинмия Fabaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. Баландлиги 50-150 см. Ўсимликнинг ер ости қисми асосий хом ашё ҳисобланиб, улар асосий илдиз, кўп ярусли вертикал ва горизонтал илдизпоялардан ва уларни тупроқда ушлаб турувчи қўшимча илдизлардан иборат. Ширинмия илдизи 8 м чуқурликка кириб бориб, одатда ер ости сув сатҳигача етиб боради. Ер усти поялари асосий илдиздан, шунингдек, вертикал ва горизонтал илдизпоялардан ўсиб чиқиб, ҳар бир туплар вегататив кўпайиб бир неча 10 м2 майдонни эгаллайди. Илдизпояларини бўлаклари яхши илдиз отади, шу сабабли вегетатив кўпайиш орқали ширинмиянинг ўсиш майдонларини тиклаш ва кенгайтиришни асосий усули ҳисобланади. 
Пояси силлиқ ёки сийрак калта тукли, одатда нуқтали безли туклар ёки безли тиканлар билан қопланган. Барглари мураккаб тоқ патсимон, узунлиги 5-20 см гача, 3-10 жуфт, безчалар ҳисобига ёпишқоқ, ялтироқ, зич, чўзинчоқ тухумсимон ёки ланцетсимон бўлаклардан иборат. Тўпгуллари узунлиги 5-12 см, қўлтиқдан чиққан деярли сийрак шингил, гулбандининг узунлиги 3-7 см. Гули узунлиги 8-12 мм оқ-бинафша рангли гултожибарглар ва ўткир тишли косачабарглардан тузилган. Меваси чўзинчоқ, узунлиги 3,5 см, тўғри ёки бироз қайрилган, 1-8 уруғли, силлиқ ёки безли тиканли. Май-июнь ойларида гуллайди, меваси август-сентябрда етилади. 
Тиббиётда ширинмия илдизи глицирам, глицирама, ликвиритон ва флакарбин препарати олишда ишлатилади.

Ўсиш жойи. Тарқалиши.

Ширинмия асосан Ўрта Осиёнинг адир ва ярим чўл минтақаларининг сув босган ва дарё бўйларида тарқалган. Ўсиш жойининг ўзига хос хусусияти бу ер ости сувларининг нисбатан яқинлиги ва баҳор-ёз даврида сув билан вақтинча қопланиши ҳисобланади. Шунингдек, у қирғоқларда ва қуриган дарёлар, эски ўзанлар, суви оз ирмоқлар, ариқлар ва зовурлар бўйида ўсади. Ширинмия дарё оралиқларининг текисликларида, тоғ ён бағирларида ҳам ўсади, одатда, кичик чуқурликлар ва пастликларни эгаллайди. Бегона ўт сифатида у кўпинча экинлар экилган ва ҳайдалмаган ерларда ўсади. Тоғларда у денгиз сатҳидан 2000 м баландликача учраб, илдизлари ер ости сувларига етиб бориши мумкин.

Хом ашё йиғиш ва унинг сифати.

Ширинмия илдизи ва илдизпояларини йиғиш об-ҳаво шароитига қараб март ойидан ноябр ойигача давом этади. Ширинмия илдизини саноат усулида йиғиш механизациялашган ҳолда тракторлар орқали ерни шудгор қилиб амалга оширилади. Бъази ҳолларда белкураклар ёрдамида илдизлари ковлаб олинади. Захирадаги хом ашёнинг 50-75% илдиз ва илдизпоялари йиғиб олиниши керак. Чакалакзорларни тикланиши учун ўсимлик вегетатив йўл орқали кўпайганлиги сабабли 25-50% илдизпоялар қолдирилиши керак. Худду шу ҳудуддан ширинмия ўсимлигини қайта йиғиш ишлари 6-8 йилдан сўнг амалга оширилиши лозим, бу давр ичида ўсимликнинг зич ўсиш майдонлари қайта тикланади. Хом ашё техника орқали йиғиб олингандан сўнг, йиғилган ер майдонларига қўшимча агротехник ишлов бериш керак. Ширинмия ўсимлигини хом ашё базасини яратиш 2 усулда амалга оширилади: 
1) ширинмия табиий чакалакзорларини маданийлаштириш (дарахт ва буталар, йирик пояли бошоқли ўсимликларни олиб ташлаш ва ўрнига ширинмияни экиш) ва шу билан уларнинг маҳсулдорлигини ошириш; 
2) саноат плантацияларини кенгайтириш. 
Йиғилган ширинмия илдизи ва илдизпоялари қуритиш учун боғламлар қилиб боғланади ва очиқ ҳавога ёйиб қўйилади. Ноқулай об-ҳаво ва қуёшда қуритиш имкони бўлмаган ҳудудларда айвонлар остида ҳаво яхши айланадиган ёки иссиқлиқ қуритгичларда 600С дан юқори бўлмаган ҳароратда қуритилади. Илдизни букканда (қайирганда) синса, у қуриган ҳисобланади. Қуритилган илдизлар қўшимча ишлов бериш учун заводларга юборилади. Кўриниши ва кимёвий хоссалари бўйича ширинмия илдизи давлат стандарти талабларига жавоб бериши керак, унга кўра илдизлар ва илдизпоялар сигментларининг қалинлиги 5-50 мм гача, узунлиги ҳар хил; илдизи синган жойида оч сариқ рангда ва чиримаган бўлиши керак. Кимёвий хусусиятларига қуйидаги кўрсаткичлар киради: намлик 14% дан, кул 85% дан кўп бўлмаслиги, экстракт моддалар 25% дан, глицирризин кислотаси 6% дан кам бўлмаслиги керак.

Кимёвий таркиби.

Ширинмия илдиз ва илдизпояларидан 23% гача ширин таъм берувчи сапонин-глицирризини (глицирризин кислотасининг кальцийли ва калийли тузлари) ва 4% гача флавоноидлар (ликвиритин, ликвиритозид, изоликивиритин ва бошқалар), глабрид, глициррет кислотаси, стероидлар, эфир мойи, аспаргин, аскорбин кислотаси, аччиқлик, пигментлар, камед ва бошқалар мавжуд. 
Ширинмия ўсимлиги ер усти қисмида сапонинлар, ошловчи моддалар, флавоноидлар, эфир мойлари, шакар, пигментлар ва бошқа моддаларни сақлайди. Бу ширинмиянинг ер усти қисмидан хом ашё сифатида тиббиётда яллиғланишга қарши, тасмасимон гижжаларга қарши, оғриқ қолдирувчи ва вирусга қарши преператлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш истиқболини кўрсатади.

Тиббиётда қўлланилиши.

Ширинмия ўсимлиги илдизининг қайнатма ва дамламаси йўтал билан кечадиган ўпка касалликларида балғам кўчирувчи, юқори кислотали гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасида яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи, доривор йиғмалар таркибида сийдик ҳайдовчи ва ич сурувчи восита сифатида буюрилади. Ундан ташқари ширинмия илдизининг гален шакллари адиссон касаллиги, буйрак усти безларининг гипофукнциясида ишлатилади. Буйрак усти безлари функциясини стимуллаш учун тизимли тери силида, аллергик дерматитларда, оддий пемфигусда ишлатилади. Илдиз кукуни фармацевтикада таблеткалар ва бошқа воситалар асоси сифатида, яъни дориларни таъми ва ҳидини яхшилаш учун кенг қўлланилади. 
Ширинмия илдизидан қуйидаги мақсадли доривор препаратлар олинади: глицирризин кислотаси асосида глицирам (бронхиал астма, аллергик дерматит, экзема ва бошқа касалликларни даволаш учун), флавоноидлар асосида ликвиритон ва флакарбин (ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасини даволаш учун) препаратлари олинади. 
Ширинмия илдиз дамламаси. 10 г (1 ош қошиқ) майдаланган ширинмия илдизи сирли идишга солинади, унга 200 мл (1 стакан) иссиқ сув қўшиб, қопқоғи ёпилади, сув ҳаммомига 15-20 дақиқа қиздирилади. Кейин уни хона ҳароратида 45 дақиқа совутилади, сузгичдан ўтказилади. Олинган дамлама қайнатилган сув билан дастлабки 200 мл ҳажмгача келтирилади. Балғам кўчирувчи восита сифатида кунига 3 марта 1 ош қошиқдан ичилади. Дамлама салқин жойда 2 кунгача сақланади.

Захираси:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат ер ресурслари майдонларида ширинмия табиий зич ўсиш майдонлари камайиб бормоқда. Сурхандарё бўйлари атрофларида ширинмия табиий зич ўсиш майдонлари кам учрайди Термиз шаҳрига яқин жойда (E67016’79.54″ N3732’61.07″) 21 гектар зич ўсиш майдонлари аниқланди, уларнинг биологик захираси 8,8 т/га (184 т), эскплутацион захираси 7,6 т/га (159,6 т). «Сирожиддин Собур», «Тугоймурот Термизий», «Ат-Термузий намуна» фермер хўжаликлари ҳудудида 3 гектар, 2,5 гектар ва 1.2 гектар умумий майдони 6,7 гектарни ширинмия популяцияси мавжуд. Ушбу ҳудудларда ўртача ҳосилдорлиги 7,4 т/га майдонда биологик захираси 49,6 тоннани, эксплутацион захираси 44,2 тоннани ташкил этади, ушбу ҳудуддан ҳар йили 9 тонна қуруқ хом ашё йиғиш мумкун.
Шеробод туманида (E67002’97.03″ N38021’30.07″) Мачай дарёси бўйида денгиз сатхидан 1060 метр баландликда 2,1 гектар майдонда ширинмия популяцияси бор бўлиб, ўртача ҳосилдорлиги 6,4 т/га бўлган биологик захираси 13,4 тонна, эскплутацион захираси 12,0 тонна, йиллик йиғиш мумкун бўлган ҳосил 2,5 тоннани ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилояти ҳудудида ширинмия табиий зич ўсиш майдонлари кам учрайди. Дарёлар ва суғориш тизимлари бўйлаб учрайдиган зич ўсиш майдонлари ишлаб чиқариш саноатига мос келмайди. Қизилсув дарёсининг суғориш тармоғи бўйлаб 7,6 гектар зич ўсиш майдонлари (E66085’24».05 N38097’33.79″) 71,4 тонна биологик захираси борлиги аниқланди, ўртача ҳосилдорлиги 9,4 т/га, эксплутацион захираси 51,0 тоннани, йиллик ҳосил 10,2 тоннани ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси
Элликқалъа тумани
Ушбу худуднинг «Чайка» массивида «Чори сувчи» фермер хўжалигининг ҳудудида (E60095’89.51″ N41089’97.08″) суғориш тизими бўйлаб (каналлар) 24 гектар ширинмиянинг зич ўсиш майдонланида ўсимликнинг биологик захираси бизнинг хисобимизга кўра 10,0 гектарга тенг майдонда 240,0 тонна борлиги аниқланди. Эксплуатацион захираси 201,60 тоннани, йиллик йиғиш захираси 32,2 тоннани ташкил этади. Муҳаммер ОФЙ (E61001’72.36 «N41009’82.89″) суғориш тизимлари майдонлари бўйлаб 2,0 гектар, биологик захираси ўртача 16,0 т/га 32,0 т, эксплуатацион захираси 18,2 тоннани, йиллик йиғиш миқдори 3 тоннани ташкил этади. Шу худуддан узоқ бўлмаган жойда (E61010’72.36″ N41098’22.89″) 6,5 гектар ширинмия борлиги аниқланди, шундан биологик захираси 70,2 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 10,8 т/га, эксплуатацион захраси 39,6 тоннани, йиллик йиғиш миқдора 6,3 тоннани ташкил этади. Қумқала қишлоғи яқинида 86 гектар ширинмия зич ўсиш майдонлари (E61010’49.34″ N42000’26.42″) аниқланиб, ҳосилдорлиги гектарига 6,4 тоннани, биологик захираси 550,4 тоннани, эксплутацион захраси 440,3 тоннани, йиллик йиғиш миқдори 88 тоннани ташкил этади. Қириққиз қишлоғи атрофида 7,4 гектар табиий зич ўсиш майдонлари (E61005’01.53″ N41074’71.88″) аниқланиб, хисоб китобга кўра 6,8 т/га, биологик захираси 50.3 тоннани, эксплутацион захираси 40,2 тоннани ташкил этади. Қуруқ масса йиллик йиғиш имкони 8 тоннани ташкил этди. Янгиер қишлоғи атрофида (E61004’57.19″ N41073’25.41″) 6,2 гектар зич ўсиш майдонлари аниқланди, ўртача ҳосилдорлиги 6,2 т/га, биологик захираси 38,4 тоннани, эксплуатацион захираси 30,7 т/га, йиллик йиғиш миқдори 6,1 тоннани ташкил этади.
Ҳаммаси бўлиб Элликқала туманида ширимияни табиий захира майдони 139,1 гектарни ташкил қилиб, шундан биологик захираси 959,8 тоннани, ўртача хосилдорлик 6,9 т/га, эксплуатацион захраси 767,8 тоннани ташкил этади. Юқоридаги худудларда ширинмиянинг табиий популатцияси учун йиллик йиғиш имкони 153,6 тоннани ташкил этади.

Тўрткўл тумани
Тўрткўл туманида жами 34,5 гектар ширинмиянинг табиий зич ўсиш майдонлари аниқланилиб, шундан биологик захираси 206,9 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 6,0 т/га бўлиб, 165,5 тонна саноат захираси мавжуд. Йиллик йиғиш имкони 33,1 тоннани ташкил этади.

Беруний тумани
Олғабос қишлоғи яқинида (E60076’49.75″ N41091’26.64″) 12,3 гектар ширинмиянинг зич ўсиш майдонлари аниқланди, ўртача ҳосилдорлик 7,1 т/га, биологик захираси 87,3 тоннани, эксплутатцион захираси 69,8 тоннани, йилик йиғиш имкони 14,0 тоннани ташкил этади. Қурилғай овули яқинида 14,2 гектар зич ўсиш майдонлари (E60064’86.27″ N41092’72.93″) аниқланди, шундан биологик захираси 116,4 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 8,2 т/га, эксплутатцион захираси 93,1 тоннани ташкил этади. Йиллик йиғиш имкони 18,6 тонна.
Бийбозор овул ҳудудида 45,6 гектар зич ўсиш майдонлари аниқланиб, ўртача ҳосилдорлиги 8,0 т/га, биологик захираси 364,8 тоннани, эксплуатацион захираси 291,8 тоннани, йиллик йиғиш имкони 58,4 тоннани ташкил этади. Олтинсой ОФЙ ҳудудида (E60051’14.36″ N41094’01.82″) 31,7 гектар ширинмия зич ўсиш майдонлари борлиги аниқланди, ўртача ҳосилдорлиги 8,4 т/га, биологик захираси 266,3 тоннани, эксплуатацион захираси 213 тоннани, йиллик йиғиш имкони 42,6 тоннани ташкил этади. E60047’79.76″ N41090’23.55″ координатада жойлашган деҳқон хўжаликлари ерларида дала четлари бўйлаб 16,2 гектар зич ўсиш майдонлари аниқланди. Ўртача ҳосилдорлиги 8,9 т/га, биологик захраси 144,2 тоннани, эксплуатацион захираси 115,4 тоннани, йиллик йиғиш имкони 23,1 тоннани ташкил этади.
GPS орқали белгиланган E60046’32.13″ N41090’79.22″ координата майдонида 2019 йилда иккита шунгор қилинган майдон мавжут. Бундан ташқари табиий ширинмиянинг 8 та зич ўсиш майдонлари топилди, умумий майдони 112 гекторни ташкил этади, уларнинг қоплаш даражаси 72% ни ширинмия эгаллайди, унинг биологик захираси 649,6 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 5.8т/га, эксплутатцион захираси 519.7 тоннани, йиллик йиғиш имкони 103,9 тоннани ташкил этади. Эксплутатцион захираси – 191,3 тоннани, ушбу майдонлардан йиллик йиғиш имкони 38,3 тоннани ташкил этади. Бундан ташқари, яна иккита массив ўрганилиб умумий майдони 52,0 га ширинмия қоплаш даражаси 65% ни ташкил этиб, назорат учун қазиб олиш орқали биологик захираси 239,2 тоннани, ўртча хосилдорлик 4,6 т/га, эксплуатацион захираси 191,3 тоннани ташкил этади. Ушбу массивларда йиллик йиғиш имкони 38,3 тоннани ташкил этади.
Белгиланган E60070’27.36″ N41099’12.10″ координатада қишлоқ хўжалиги ерларининг умумий майдони 17,0 гектар бўлган зич ўсиш майдонлари мавжуд, уларнинг 7,6 т/га бўлган ширинмия зич ўсиш майдонларининг биологик захираси 129,2 тоннани, эксплутацион захираси 103,4 тоннани, йиллик йиғиш имкони 20,6 тоннани ташкил этади. Беруний туманида умумий 368,0 гектар табиий ширинмия зич ўсиш майдонлари мавжудлиги аниқланди, улардан 67 гектари шудгор қилинган, 301,0 гектар майдонда илдиз поялари йиғиб олиш имкони мавжуд. Шу билан бирга биологик захираси 1999,3 тоннани, умумий ҳосилдолиги 5,4 т/га, эксплутатцион захираси 1599,4 тоннани, ўсимликнинг илдизлари ва илдизпоялари йиллик йиғиб олиш имкони 320,0 тоннани ташкил этади. Ўрганилган ҳудудларнинг ўсимлик жамоаларида қуйидаги ўсимликлар учрайди: дарахтлардан терак (Populus pruinosa), жийда (Elaeagnus turkomanica), буталардан – юлғун (Tamarix), туя тиканли ўсимлик (Alhagi pseudalhagi), оқбош (Kareliniya kaspiyasi).

Нукус тумани
Табиий ширинмия зич ўсиш майдонлари бўлган ҳудуднинг релефлари бир текис эмас. Ўсимлик жамоаларида терак (Populus pruinosa), жийда (Elaeagnus turkomanica), бута (Tamarix sp.), чингил (Halimadendron sp.) ўсимликлари билан биргаликда ўсади.
Шу ва бошқа турдаги ўсимликлар ширинмия илдизларини йиғиш жараёнларини қийинлаштиради. Ушбу ҳудуд бўйлаб изланишлар натижасида биз қуйидаги тижорат аҳамиятига эга бўлган массивларни аниқладик. Оқманғит қишлоғи томон йўл бўйлаб (E59056’21.82″ N42055’85.79″) суғориш тизими қирғоқларида 2,3 гектар ўсимлик популяциялари аниқланди, биологик захираси 16,3 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 7,1 т/га, эксплуатацион захираси 13,0 тоннани ташкил этади. Йиллик йиғиш имкони 2,6 тоннани ташкил этади. Чапаев қишлоғи яқинида (E59048’99.06″ N42067’56.07″) 8,2 гектар табиий ширинмия зич ўсиш майдонлари кавлаб олинган, унинг атрофида 2,4 гектар майдонда ширинмия борлиги аниқланди. Биологик захираси 17,5 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,3 т/га, эксплутацион захираси 14,0 тоннани, йиллик йиғиш имкони 3 тоннани ташкил этади. Географик нуқтаси (E59053’41.33″ N42070’49.97″) координатада табиий 12,2 гектар ширинмия зич ўсиш майдонлари йўқ қилинганлиги билан бирга коллекторлар атрофларига тегинилмаган яна 18,1 гектар ширинмия популяциясининг ўсиш жойлари аниқланди. Йиғилган материалларни қайта ишлаш натижасида илдиз ва илдизпоялар биологик захираси 10,2 тоннани, умумий хосилдорлиги 5,7 т/га, эксплуатацион захираси 82,6 тонна йиғиб олиш мумкинлиги аниқланди. Ўсимлик хом ашёси йилига 16,5 тоннани ташкил этади. Жармише каналининг ўнг қирғоғида 6,1 гектар майдонда ширинмиянинг табиий зич ўсган майдонлари аниқланилди. Ҳисоб китобларга кўра ушбу ҳудудда ўртача ҳосилдорлик 7,4 т/га, биологик захираси 45,1 тоннани, эксплуатацион захираси 36,1 тоннани, ушбу қишлоқдан йиллик йиғиш миқдори 7,2 тоннани ташкил этади. Қирғоқнинг қарама қарши чап томонида 1,2 гектар ширинмия ўсиши аниқланилди, биологик захираси 10,7 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 8,9 т/га, эксплуатацион захираси 8,6 тоннани, ўсимликнинг илдизини йиллик йиғиш миқдори 1,7 тоннани ташкил этади. E59056’69.99″ N42057’67.80″ координаталари 113,6 гектар табиий ширинмия зич ўсиш майдонлари борлиги маълум бўлди. Ушбу майдондан ўсимликларнинг ер ости қисмининг ўртача ҳосилдорлиги 6,1 т/га ни ташкил этади, биологик захираси 693,0 тоннани, эксплуатацион захираси 554.4 тоннани, йиллик йиғиш имкони 111 тоннани ташкил этади. E59056’79.87″ N42056’67.79″ координата майдонда 175,5 гектар ширинмия зич ўсиш майднлари топилди, шундан 112,0 гектари техник жиҳатдан етилган ўсимликлар ҳом ашёсини йиғиш мумкин, ўртача ҳосилдорлиги 6,9 т/га, биологик захираси 772,8 тоннани, эксплуатацион захираси 618,2 тоннани, йиллик йиғиш имкони эса 123,6 тоннани ташкил этади.
E59056’79.87″ N42056’67.79″ координатада 310,0 гектар майдонни 194,0 гектаридан хом ашё йиғиш мумкин, ўртача ҳосилдорлик 5,6 т/га, биологик захираси 1086,4 тоннани, эксплуатацион захираси 869,1 тоннани, ўсимликларнинг илдизлари ва илдизпояларини йиллик йиғиш имкони 173,8 тоннани ташкил этади.
E59056’79.87″ N42056’67.79″ координатада 190,4 гектар ширинмия зич ўсиш майдонлари аниқланди, шундан 112,0 гектар хом ашё жихатидан техник етилган ўсимлик аҳамиятга эга. Ширинмия илдизи ва илдизпояларининг биологик захираси 694,4 тоннани, ўртача хосилдорлик гектарига 6,2 тоннани, эксплуатацион захираси эса 555,5 тоннани, қуруқ хом ашё йиллик йиғиб олиш имкони 111,1 тоннани ташкил этади.
Қизилуй аҳоли пункити яқинида 21,7 гектар майдонда ширинмия популяцияси жуда яхши ҳолатда эканлиги аниқланди. Ўрганиш натижасида ўсимлик хом ашёсининг ўртача ҳосилдорлиги 7,2 т/га ни ташкил этди. Шунга кўра, ушбу соҳада табиий ҳолда ширинмия илдизлари ва илдизпояларининг биологик захираси ер устки қуруқ вазнда 156,2 тоннани ташкил этди, эксплуатацион захираси 125,0 тонна, йиллик йиғиш имкони 25 тоннани ташкил этади. Шундай қилиб Нукус туманида жами табиий зич ўсган ширинмия майдонлари 861,7 гектарни ташкил этиб, шундан 20,4 гектар майдонда ўсимлик хом ашёси йиғиб олинган, ҳамда 258,3 гектар техник жиҳатдан етилмаган ўсимлик майдони мавжуд. Қолган 583,0 гектар майдоннинг ўртача ҳосилдорлик гектарига 4,1 тоннани, хом ашёсининг биологик захираси 3595,6 тоннани, эксплутацион захираси 2876,5 тоннани ташкил этади. Қуруқ йиллик йиғиш имкони 575,3 тоннани ташкил этади.

Кегейли тумани
Қайчилаш канали бўйларида (E59055’68.97″ N42058’78.81″) 11,5 гектар ширинмия зич ўсиш майдонлари аниқланилди, ҳисоб китоблар шуни кўрсатдики ўртача хосилдорлик 8.1 т/га, биологик захираси 156,2 тоннани ташкил этди. Эксплуатацион захираси 125,0 тоннани, қуруқ массаси 25,0 тоннани ташкил этди.
Маданият қишлоғи (E59051’63.34″ N42065’21.77″) координатаси атрофида 6,5 гектар майдонда техник жихатдан етилган ўимликлар популяциялари аниқланди, ҳосилдорлиги гектарига 7,6 тоннани, биологик захираси 49,4 тоннани ташкил этди. Шу билан биргаликда эксплуатацион захираси 39,5 тоннани, йиллик йиғиш ҳосили эса 8 тоннани ташкил этади. E59050’74.07″ N42066’51.86″ координатада ширинмия 31,5 гектар майдонда ўсади, биологик захираси 198,5 тоннани, ҳосилдорлиги 6,3 т/га ни ташкил этади. Эксплуатацион захираси 158.8 тоннани, йиллик йиғиш имкони 31,8 тоннани ташкил этади.
E59065’81.52″ N42075’47.54″ координата бўйича йўл бўйлаб, суғориш тизимлари қирғоқларида 15,8 гектар майдон аниқланди, ҳосилдорлиги 6,6 т/га, биологик захираси 104,3 тоннани, эксплуатацион захираси 83.4 тоннани, қуруқ хосилдорлик йиллик йиғиш имкони 16,7 тоннани ташкил этади. Яқин атрофдаги боғдорчилик ҳудудида 8,0 гектар майдонда ширинмия зич ўсган майдони борлиги аниқланди. унинг биологик захираси 60,8 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,6 т/га ни ташкил этади. Эксплуатацион захираси 48,6 тоннани, қуруқ йиллик йиғиш имкони 9,7 тоннани ташкил этади. Оқтуба кўли атрофида (E59069’80.51″ N42080’06.98″) шунингдек йўл бўйлаб ва канал буйларида 10,6 гектар майдонда ширинмия зич ўсган майдонлари аниқланилди. Биологик захраси 67,8 тоннани, ҳосилдорлиги 6,4 т/га.
Эксплуатацион захираси 54,2 тоннани, йиллик йиғиш имкони 10,8 тоннани ташкил этади. E59054’61.13″ N42080’97.28″ 19,2 гектар ширинмия популяциясининг зич қопланган майдони аниқланилди. Ҳосилдорликни аниқлаш учун назорат қилиш вақтида ушбу майдоннинг ўртача ҳосилдорлиги 5,6 т/га ни ташкил этиши аниқланди. Шунга кўра, биологик захираси 107,5 тоннани, эксплуатацион захираси 86,0 тоннани, йилик йиғиш имкони қуруқ массаси 17,2 тоннани ташкил этади.
E59055’79.71″ N42079’94.93″ координатасида 58,3 гектар табиий зич ўсиш майдони аниқланилди, уртача хосилдорлик 5,7 т/га бўлган биологик захираси 332,3 тоннани, эксплутацион захираси 265,8 тоннани, шу билан бирга йиллик йиғиш имкони 53,2 тонани ташкил этади.
E59073’62.66 «N42077’85.06» координатасида 31,2 га зич ўсиш майдони ширинмия борлиги аниқланилди, ўсимликнинг қоплаш даражаси 75%. Биологик захираси 143.5 тоннани, ўртача хосилдорлик 4,6 т/га, эксплутацион захираси 114,8 тоннани, шу билан биргаликда йиллик йиғиш имкони 23 тоннани ташкил этади.
Шу яқин атрофда яна 12 гектар ширинмиянинг қоплаш даражаси 68% бўлган зич ўсиш майдони топилди. Ўртача ҳосилдорлик 4,4 т/га, биологик захираси 52,8 тоннани, эксплутацион захраси 42,2 тоннани, шу билан бирга йиллик йиғиш имкони 877 тоннани ташкил этади.
Юқорида айтилганларни умумлаштириб хулоса қилишимиз мумкунки, Кегайли туманида 2102,0 гектар табиий ширинмия зич ўсиш майдонлари мавжудлиги аниқланди, улардан 716 гектари фойдаланишга яроқсиз хисобланилади. Қолган 1386,6 гектар майдондан ўсимлик хом ашёсини йиғиш мумкин, кейинги йиларда хосилдорлиги 3,6 т/га бўлган биологик захираси 7474,7 тоннани, эксплуатацион захраси 5835,52 тоннани, шу билан бирга ҳар йили қуруқ хом ашёси 1170,70 тонна махсулот олиш мумкин.

Чимбой тумани
E59075’06.83″ N42085’99.94″ координатасида 14,3 гектар табиий ширинмия зич ўсиш майдони мавжуд бўлиб, ўртача хосилдорлиги 6,3 т/га, биологик захираси 90,1 тоннани, эксплутацион захираси 72,1 тоннани, шу билан биргаликда йиллик йиғиш мумкун бўлган 14,4 тонна қуруқ хом ашё олиш мумин. E59073’87.91″N42086’27.48″ координатасида 47,2 гектар ширинмия зич ўсиш майдони мавжуд бўлиб 8,6 гектардан ўсимлик илдизи хом ашёси йиғиб олинган. Қолган яна 38,6 гектар майдондан хом ашёни йиғиб олиш имконияти мавжуд, бунда хосилдорлик 5,1 т/га бўлган биологик захираси 196,8 тоннани, эксплуатацион захираси 157,4 тоннани, шу билан бирга йиллик йиғиш имкони 31,5 тоннани ташкил этади. Қамишли қишоғи яқинида (E59070’38.93″ N42087’02.72″) 9,7 гектар ширинмия борлиги аниқланилди. Ҳосилдорлиги 6,9 т/га бўлган биологик захираси 67,0 тоннани, эксплуатацион захираси 53,6 тоннани, шу билан биргаликда қуруқ йиллик йиғиш имкони 10,7 тоннани ташкил этади. Суғориш тизимлари ва йўл бўйлаб зич ўсган 3,8 гектар майдон аниқланди, бунда хосилдорлик 8,2 т/га, биологик захираси 31,2 тоннани, эксплуатацион захираси 25,2 тоннани, шу билан бирга йиллик йиғиш имкони 5,0 тоннани ташкил этади. Қамиш ариқда (E59072’45.72″ N42093’00.25″) 21,3 гектар ширинмия майдонга мавжуд. Ҳисоб китоблар шуни кўрсаттики хосилдорлиги 6,7 т/га бўлган биологик захираси 142,7 тоннани, эксплуатацион захираси 114,2 тоннани ташкил этади. Шу билан биргаликда йиллик йиғиш ҳосилдорлиги 22,8 тоннани ташкил этади. Бундан ташқари шу яқин атрофда 50,5 гектар майдонда эга бўлган табиий ширинмия зич ўсиш майдони топилди, ўсимликнинг қоплаш даражаси 79% ни ташил этади. Ҳосилдорлиги 5,9 т/га бўлган биологик захира 298,0 тоннани, эксплуатацион захираси 238,4 тоннани ташкил этади. Шу билан биргаликда йиллик йиғиш имкони 47,7 тоннани ташкил этади. Қуюн овули атрофига яқин жойида зич ўсган 4,1 гектар майдонда ширинмия ўсимлиги аниқланди, ўртача хосилдорлик 5,7 т/га, биологик захираси 23,4 тоннани, эксплуатацион захираси 18,7 тоннани, йиллик йиғиш ҳосил 3,7 тоннани ташкил этади. Каналлар бўйида 3,0 гектар ширинмия борлиги аниқланди. Ҳосилдорлиги 6,1 т/га биологик захираси 18,3 тоннани, эксплуатацион захираси 14,6 тоннани, шу билан бирга йиллик йиғиш миқдори 2,9 тоннани ташкил этади.
E59085’74.23″ N42087’77.15″ координатасида яна 3,0 гектар ширинмия аниқланилди. Ҳосилдорлиги 6,1 т/га бўлган биологик захираси 18,3 тоннани, эксплуатацион захираси 14,6 тоннани ташкил этади. Шу билан биргаликда йиллик йиғиш имкони 2,9 тоннани ташкил этади. Ушбу жой яқинида 14,3 гектар ширинмия тарқалган майдон аниқланилди, хосилдорлиги 5,1 т/га, биологик захираси 73,0 тоннани, эксплуатацион захираси 58,4 тоннани ташкил этади. Шу билан бирга йиллик йиғиш имкони 11,7 т/га ни ташкил этади. Бундан ташқари худди шу координаталарда 3,2 гектар майдонни мавжуд бўлиб, ҳосилдорлик 6,3 т/га бўлган, биологик захираси 20,2 тоннани, эксплуатацион захираси 16,2 тоннани ташкил этади. Шу билан биргаликда йиллик йиғиш имкони 3,2 тоннани ташкил этади.
E59092’00.32″ N42086’74.64″ координатада 32,0 гектар ширинмия зич ўсган майдони аниқланди. Ўртача хосилдорлик 4,7 т/га, биологик захираси 150,4 тоннани, эксплуатацион захираси 120,3 тоннани ташкил этади, шу билан биргаликда йиллик йиғиш имкони 24,4 тоннани, эксплуатацион захираси 120,3 тоннани ташкил этади, шу билан йиллик йиғиш имкони 24,1 тоннани ташкил этади. Табиий холда ўсувчи 56,4 гектар ширинмия майдонларида хосидорлиги 5,7 т/га, биологик захираси 321,5 тоннани, эксплуатацион захираси 257,2 тоннани, шу билан бирга йиллик йиғиш имкони 51,4 тоннани ташкил этади. Бундан ташқари, шу билан биргаликда 10 гектар ер майдонлари ташкил этилган, улардан хом ашё 2018 йилда йиғиб олинган бўлсада, шу ердан 89,0 гектар майдонда ширинмия майдони мавжуд. Муайян худуд учун ҳосилдорлиги 6,4 т/га бўлган, биологик захираси 572,4 тоннани, эксплуатацион захираси 457,9 тоннани, шу билан йиллик йиғиш имкони 91,6 тоннани ташкил этади. Шундай қилиб, Чимбой туманида жами 358,8 гектар табиий ширинмия зич ўсган майдонлари мавжуд бўлиб, улардан 18,6 гектарида хом ашё йиғиб олинган. Мавжуд 340,2 гектар майдондан илдиз ва илдизпояларни қуйидаги ҳажмда йиғиш мумкин: ўртача ҳосилдорик 5,3 т/га бўлган, биологик захираси 1905,1 тоннани, эксплуатацион захираси 1524,1 тоннани, йиллик йиғим миқдори 304,8 тоннани ташкил этади.

Қораўзак тумани
(E60006’56.93″ N43005’81.49″) координатасида 12,3 гектар шудгорланган майдон аниқланди, ушбу майдондан 2017 йилда илдиз хом ашёси йиғиб олинган. Бу ерда ширинмия 153,0 гектар майдонда мавжуд бўлиб, унинг қоплаш даражаси 69% ни ташкил этади. Ҳисоб китоблар шуни кўрсатдики, табиий ҳолда ўсадиган ширинмия майдонининг биологик захираси 872,1 тоннани ташкил этади, ўртача ҳосилдорлиги 5,7 т/га, эксплуатацион захираси 697,7 тоннани, йиллик йиғиш имкони 139,5 тоннани ташкил этади. Бундан ташқари, Маданиятда 13 гектар ширинмия топилди. 2017 йилда плантация ташкил этилган, ўсимликлар ҳолати яхши, қоплаш даражаси 48%. Яқин атрофдаги «Достон чорва» фермер хўжалиги ерларида 40,2 гектар майдонда ширинмия зич ўсиш майдони мавжуд, уларнинг биологик захираси 253,3 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 6,3 т/га, эксплуатацион захираси 202,6 тоннани, йиллик йиғиш имкони 40,5 тоннани ташкил этади. Қўшни «Бекниёз ота» фермер хўжалигида 20,2 гектар ширинмия бор. Биологик захираси 133,9 тонна, ўртача ҳосилдорлик 6,6 т/га, эксплуатацион захираси 107,1 тоннани, йиллик йиғиш имкони 21,4 тоннани ташкил этади. Бундан ташқари, яқин атрофдаги «Қуддус Палвон» фермер хўжалигида 25,2 гектар ширинмия майдонда мавжуд. Биологик захираси 163,8 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 6,5 т/га, эксплуатацион захираси 130,0 тоннани, йиллик ҳосил 26,2 тоннани ташкил этади. E60007’61.04″ N43005’07.11″ табиий ширинмия зич ўсган 10,8 гектар майдони топилди. Биологик захираси 58,3 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 5,4 т/га, эксплуатацион захираси 46,6 тоннани, йиллик йиғиб олиш имкони 9,3 тоннани ташкил этади. Қораўзак туманида ҳаммаси бўлиб, 2017 йилда 13 гектар суний плантациялар кўчат ўтқазиш орқали ташкил этилган. Қаламчаларнинг яшовчанлиги 48% ни ташкил этди. Табиий ёввойи ширинмия зич ўсиш 262,1 гектар майдони мавжуд бўлиб, уларнинг 12,3 гектаридан ширинмия хом ашёси йиғиб олинган. Қолган 249,8 гектар майдондан хом ашё йиғиш мумкин. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, биологик захираси 1481,4 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 5,6 т/га, эксплуатацион захираси 1179,1 тоннани, йиллик йиғиш имкони 235,8 тоннани ташкил этади.

Тахтакўпир тумани
E60006’41.25″ N43005’95.28″ координатада 14,3 гектар ёввойи холда ширинмия мавжудлиги аниқланди, биологик захираси 101,5 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,1 т/га, эксплуатацион захираси 81,2 тоннани, йиллик йиғиш имкони 16,2 тоннани ташкил этади. Суғориш каналлари бўйлаб 7,6 гектар ширинмия аниқланди, ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, биологик захираси 60,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,9 т/га, эксплуатацион захираси 48,0 тоннани, йиллик йиғиш имкони 9,6 тоннани ташкил этади.
E60026’12.10″ N43002’50.19″ координатада 6,2 гектар майдонда ширинмия илдизи ва илдизпоялари йиғиб олинганлиги, яқин атрофда 3,1 гектар ширинмия ўсиши аниқланиб, қоплаш даражаси 79% ни ташкил этди. Биологик захираси 13,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 4,2 т/га, эксплуатацион захираси 10,4 тоннани, йиллик йиғиш имкони 2,1 тоннани ташкил этади.
Яқин атрофдан оқиб ўтадиган ЭР-2 каналининг қирқоқлари бўйлаб (E60025’36.02″ N43006’65.36″) узунлиги 4,5 км, эни 8 м, 3,6 гектар бўлган ширинмия майдони топилди. Ўрганилган биологик захираси 31,3 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 8,6 т/га, эксплуатацион захираси 25,0 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган миқдори 5,0 тоннани ташкил этди.
Тимпий канали (E60025’36.02″ N43006’65.36″) бўйларида узунлиги 6,0 км ва кенглиги 7 м бўлган майдонда 4,2 гектар ширимия майдони мавжуд. Биологик захираси 34,0 тоннани ташкил этади, ўртача ҳосилдорлик 8,1 т/га, эксплуатацион захираси 27,2 тоннани, йиллик ҳосил эса 5,4 тоннани ташкил этади.E60017’95.13″ N43006’03.88″ координатасида 10,3 гектар ширинмия майдони ташкил қилинган.
Шундай қилиб, Тахтакўпир туманининг ширинмия хом ашёси учун захираси қуйидагилардан иборат: умумий 49,3 гектар, шундан 16,5 гектари йиғиб олинган, қолган 32,8 гектар майдоннинг биологик захираси 239,5 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 4,9 т/га, эксплуатацион захираси 191,6 тоннани, йиллик йиғиш имкони 38,3 тоннани ташкил этади.

Қонликўл тумани
Суғориш тизимлари бўйлаб 2,2 гектар ёввойи холда ширинмия (E58098’85.28″ N42082’54.90″) топилди, биологик захираси 16,3 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,4 т/га, эксплуатацион захираси 13,0 тоннани, мумкин бўлган йиллик йиғиш имкон 2,6 тоннани ташкил этади.
E59016’03.94″ N42063’61.04″ координатада 32,4 га ширинмия зич ўсиш майдони аниқланди, биологик захираси 188,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 5,8 т/га, эксплуатация захираси 150,4 тоннани, мумкин бўлган йиллик йиғиш миқдори 30,0 тоннани ташкил этади. Худди шу жойда, 9,5 гектар майдонни суғориш тизимлари бўйлаб ширинмиянинг зич ўсиш майдони топилди. Биологик захираси 69,4 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,3 т/га, эксплуатация захираси 55,5 тоннани, йиллик йиғиш имкони 11,1 тоннани ташкил этади.
Бешкўприк қишлоғида 20,4 га ширинмия зич ўсиш майдони аниқланди, биологик захираси 151,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,4 т/га, эксплуатацион захираси 120,8 тоннани, йиғиш мумкин бўлган йиллик ҳосил 24,2 тоннани ташкил этади. Шунингдек, 13,4 гектар майдонни суғориш тизимлари бўйлаб зич ўсиш майдони топилди, биологик захираси 123,3 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 9,2 т/га, эксплуатацион захираси 98,6 тоннани, мумкин бўлган йиллик йиғиш имкони 19,7 тоннани ташкил этди.
Олтин кўл қишлоғида 32,2 гектар ширинмиянинг зич ўсиш майдони учраб, биологик захираси 264,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 8,2 т/га, эксплуатацион захираси 211,2 тоннани, мумкин бўлган йиллик ҳосил 42,2 тоннани ташкил этади.
Жайхун қишлоғда ширинмиянинг зич ўсиш майдони 28,0 гектарни мавжуд бўлиб, биологик захираси 215,6 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,7 т/га, эксплуатацион захираси 172,5 тоннани, мумкин бўлган йиллик йиғиш имкони 34,5 тоннани ташкил этади.
«Наврўз» ҚФЙ ҳудудида ширинмия зич ўсиш майдони 18,4 гектарни мавжуд бўлиб, биологик захираси 151,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 82,2 т/га, эксплуатацион захираси 120,8 тоннани, йиғиш мумкин бўлган йиллик ҳосил 24,2 тоннани ташкил этади.
Нурмуҳамедов қишлоғида ширинмия зич ўсиш майдони 11,7 гектарни ташкил этади, биологик захираси 92,4 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,9 т/га, эксплуатацион захираси 73,9 тоннани, йиғиш мумкин бўлган йиллик ҳосил 14,8 тоннани ташкил этади.
«Куламед Жиров» фермер хўжалигида 29,0 гектар ширинмия зич ўсиш майдони мавжуд, биологик захираси 206,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,1 т/га, эксплуатацион захираси 164,8 тоннани, йиллик ҳосил 33,0 тоннани ташкил этади.
Қонликўл туманида ҳаммаси бўлиб 221,2 гектар ширинмия зич ўсиш майдони мавжуд бўлиб, биологик захираси 1672,6 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,6 т/га, эксплуатацион захираси 1338,1 тоннани, йиғиш мумкин бўлган йиллик ҳосил 267,6 тоннани ташкил этади.

Қўнғирот тумани
Бирлик канали бўйида Суенли қишлоғига бурилиш яқинида, суғориш тизимлари бўйида, ширинмия зич ўсиш майдони 3,9 гектарни мавжуд, биологик захираси 31,6 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 8,1 т/га, эксплуатацион захираси 28,9 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган ҳосил 5,8 тоннани ташкил этади.
Нукусдан автомагистрал бўйлаб Қўнғирот шаҳарига яқинроқ (E58083’93.08″ N43001’85.41″) боғнинг ичида ширинмия 20,4 гектарни зич ўсиш майдони эгаллайди, биологик захираси 126,5 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 6,2 т/га, эксплуатацион захираси 101,2 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган хосил 20,2 тоннани ташкил этади.
Қўнғирот МФЙ ҳудудида суғориш тизимлари бўйлаб ширинмия зич ўсиш майдони 2,4 гектарни эгаллайди, биологик захираси 17,5 тоннани ташкил этди, ўртача ҳосилдорлик 7,3 т/га, эксплуатацион захираси 14,0 тоннани, йиллик ҳосил 2,8 тоннани ташкил этади.
Е58084’04.05″ Н43001’47.31″ координатасида ширинмия зич ўсиш майдони 6,3 гектарни эгаллайди. Бироқ, бу майдон 3 йил олдин шудгор қилиниб, ҳозирги кунда ҳосил йиғиб олиш имконияти мавжуд, унинг биологик захираси 19,5 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 3,1 т/га, эксплуатацион захираси 15,6 тоннани, йиғиш мумкин бўлган йиллик ҳосил 3,1 тоннани ташкил этади.
Суенли канали бўйлаб E58087’65.06″ N43003’62.24″ координатасида 3,1 гектар ширинмия зич ўсиш майдони мавжуд, биологик захираси 24,8 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 8,0 т/га, эксплуатацион захираси 19,8 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган йиллик хосил 4,0 тоннани ташкил этади.
E58089’39.76″ N43003’26.60″ координатасида ширинмиянинг зич 12,3 гектар ўсиш майдони ёки 69%, биологик захираси 56,6 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 4,6 т/га, эксплуатацион захираси 45,3 тоннани, йиллик йиғиш имкони 9,1 тоннани ташкил этади. Бундан ташқари, 5,2 гектар ширинмия зич ўсиш майдонлари ташкил этилган. Шу яқин атрофда 49,2 гектар ширинмия зич ўсиш майдони мавжуд бўлиб, биологик захираси 285,4 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 5,8 т/га, эксплуатацион захираси 228,3 тоннани, йиллик йиғиш ҳосил миқдори 45,7 тоннани ташкил этади.
E58091’36.33″ N43005’93.96″ координатасида 66,0 гектар ширинмия зич ўсиш майдони мавжуд, биологик захираси 303,6 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 4,6 т/га, эксплуатацион захираси 242,9 тоннани, йиғиш мумкин бўлган йиллик ҳосил 48,6 тоннани ташкил эади. Бундан ташқари, 7,0 гектарда ширинмия зич ўсиш майдони топилиб 79% ни ташкил этди, биологик захираси 39,2 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 5,6 т/га, эксплуатацион захираси 31,4 тоннани, йиғиш мумкин бўлган йиллик ҳосил 6,3 тоннани ташкил этади. Ҳудуд яқинида яна 31 гектар табиий ўсаётган зич ўсиш майдони аниқланилди, унинг қоплаш даражаси 71% ни ташкил этади. Ушбу майдонинг биологик захираси 164,3 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 5,3 т /га, эксплуатацион захираси 131,4 тоннани, йиғиш мумкин бўлган йиллик хосил 26,3 тоннани ташкил этди. Шунингдек, дала ишлари жараёнида олдинги эксплуатация қилинган 12 гектар майдони аниқланди.
E58086’61.98″ N42097’76.65″ 112,1 гектар ширинмия аниқланилди, унинг қоплаш даражаси 72%. Белгиланган биологик захираси 549,3 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 4,9 т/га, эксплуатацион захираси 439,4 тоннани, йиллик йиғиш имкони 87,9 тоннани ташкил этди. Суғориш тизими бўйлаб 11,1 гектар ширинмия аниқланди, биологик захираси 83,3 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,5 т/га, эксплуатацион захираси 66,6 тоннани, йиғш мумкин бўлган йиллик ҳосил 13,3 тоннани ташкил этади.
Ажиниёз МФЙ ҳудудида (E59011’56.75″ N42099’56.74″) 743,8 гектар ширинмия борлиги аниқланди, қоплаш даражаси 72% ни ташкил этади. Биологик захираси 3570,2 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 4,8 т/га, эксплуатацион захираси 2856,2 тоннани, йиллик ҳосил 571,2 тоннани ташкил этади.
E59001’91.56″ N42089’98.67″ координатасида 592,0 гектар майдонда ширинмия ўсиши аниқланиб, шундан 382,0 гектари техник жиҳатдан етилган ўсимлик ҳисобланилади. Ушбу майдон учун биологик захираси 1795,4 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 4,7 т/га, эксплуатацион захираси 1436,3 тоннани, йиллик йиғиш имкони 287,3 тоннани ташкил этади.
Қўнғирот туманида жами 1677,8 гектар майдон аниқланди, шундан 17,2 гектарида ҳосил йиғиш ишлари режалаштирилган, 210,6 гектаридаги ўсимликлар техник жиҳатдан етилмаган. Ўртача ҳосилдорлиги 4,2 т/га бўлган илдиз массасининг биологик захираси 7067,2 тоннани, эксплуатацион захираси 5653,9 тоннани, ҳар йили йиғиладиган қуруқ массасини 1130,8 тоннани ташкил этади.

Мўйноқ тумани
Ҳаким ота МФЙ (E59045’84.96″ N42046’16.21″) га тегишли ерларда 16,0 гектар ширинмия зич ўсиш майдони аниқланилди. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики ўртача ҳосилдорлик 5,4 т/га бўлган илдиз массасининг биологик захираси 87,0 тоннани, эксплуатацион захираси 69,6 тоннани, йиллик йиғиш қуруқ массаси 13,9 тоннани ташкил этади.
E59000’52.76″ N43017’40.01″ географик координатасида 15,0 гектар ширинмия зич ўсиш майдони борлиги аниқланилди, биологик захираси 5,8 тоннани, ширинмия илдизини ўртача хосилдорлиги 5,8 т/га, 87,0 тоннани ташкил этади. Эксплуатацион захираси 69,6 тоннани, қуруқ йиллик йиғиш массаси 13,9 тоннани ташкил этади.
Шундай қилиб, Мўйноқ туманидаги ширинмия хом ашёсининг захираси қуйидагича: зич 31,0 гектар майдонда, хом ашёнинг биологик захираси174,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 5,6 т/га, эксплуатацион захираси 139,2 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган қуруқ хом ашё миқдори 27,8 тоннани ташкил этади.

Хўжайли тумани
Суғориш каналлари йўл бўйлаб (E59045’84.96″ N42046’16.21″) узунлиги 3 км, кенглиги 5м бўлган 1,5 гектар майдонда ширинмия мавжудлиги аниқланди. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, ўртача ҳосилдорлиги 6,4 т/га бўлган, илдиз ва илдизпояларнинг биологик захираси 9,6 тоннани, эксплуатацион захираси 7,7 тоннани, йиллик йиғиш мумкун бўлган қуруқ ҳосил миқдори 1,5 тоннани ташкил этади.
Куляб МФЙ ҳудудида (E59036’33.58″ N42045’78.41″) ширинмия йўл ва суғориш тизимлари бўйлаб, 1,4 гектар майдонда (2 км х 7 м) учрайди. Унинг биологик захираси 8,5 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 6,1 т/га, эксплуатацион захираси 6,8 тоннани, йиллик йиғиш мумкн бўлган ҳосил 1,4 тоннани ташкил этади.
Холмуродов МФЙ да (Е59032’94.44 «Н42051’58.41″) 4,0 гектар ширинмия аниқланган, белгиланган биологик захираси 24,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 6,0 т/га, эксплуатацион захираси 19,2 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган ҳосил 3,8 тоннани ташкил этади.
Кумжиккин МФЙ (E59034’44.32″ N42052’61.98″) ширинмия 14,0 гектар майдонда учрайди. Унинг биологик захираси 92,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 6,6 т/га, эксплуатацион захираси 73,9 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган хосил 14,8 тоннани ташкил этади.
Амударё МФЙ (E59020’20.84″ N42056’28.42″) ширинмия нисбатан катта ҳудудда ўсиб 202,0 гектар майдон мавжуд. Ушбу ҳудудларда биологик захираси 1192,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 5,9 т/га, эксплуатацион захираси 953,0 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган ҳосил 190,7 тоннани ташкил этади.
E59026’15.08″ N42055’67.15″ координатасида ширинмия 2,0 гектар майдонда аниқланилди, биологик захираси 15,2 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,5 т/га, эксплуатацион захираси 12,0 тоннани, йиғиш мумкин бўлган йиллик ҳосил 2,4 тоннани ташкил этади.
E59025’6678″ N42055’6695″ координатада ширинмия 7,0 гектар майдонда аниқланилди, биологик захираси 50,4 тонна, ўртача ҳосилдорлик 7,2 т/га, эксплуатацион захираси 40,3 тоннани, йиллик ҳосил 8,1 тоннани ташкил этади.
Хожейли туманида жами 232,0 гектар ширинмия зич ўсиш майдони аниқланди, биологик захираси 1392,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 6,0 т/га, эксплуатацион захираси 1113,6 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган миқдори 222,7 тоннани ташкил этади.

Шуманай тумани
А.Мусаев МФЙ E58081’69.01″ N42070’13.93″ худудида ширинмия 4,0 гектар майдонда ўсади, биологик захираси 33,6 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 8,2 т/га, эксплуатацион захираси 26,9 тоннани, йиллик йиғиш имкони 5,4 тоннани ташкил этади.
E58081’69.01″ N42070’13.93″ координатасида ширинмия 2,0 гектарда учраб, биологик захираси 19,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 9,5 т/га, эксплуатацион захираси 15,2 тоннани, йиллик ҳосил 3,0 тоннани ташкил этади.
Хўжакўпир МФЙ E58088’86.94″ N42072’58.91″ да ширинмия 2,5 гектарда ўсади, биологик захираси 16,5 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 6,6 т/га, эксплуатацион захираси 13,2 тоннани, йиллик йиғиб олиш мумкин бўлган хосил 2,6 тоннани ташкил этади.
E58090’39.36″ N42072’56.36″ координатасида 1,5 гектарда ширинмия ўсади, биологик захираси 10,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 6,7 т/га, эксплуатацион захираси 8,2 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган ҳосил 1,6 тоннани ташкил этади.
E58092’38.79″ N42071’47.53″ координатасида 4,2 гектар майдонда ширинмия ўсади, биологик захираси 26,5 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 6,3 т/га, эксплуатацион захираси 21,2 тоннани, йиллик йиғиш ҳосил миқдори 4,2 тоннани ташкил этади.
Агжаб МФЙ (E5809333.24″ N4206956.87″) да 1,5 гектарда ширинмия ўсади, биологик захираси 14,1 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 9,4 т/га, эксплуатацион захираси 11,3 тоннани, йиллик йиғиш имкони 2,3 тоннани ташкил этди.
Мами МФЙ да (E 58096’36.13″ N42058’74.32″) 4,3 гектарда шириния ўсимлиги ўсади, биологик захираси 28,4 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 6,6 т/га, эксплуатацион захираси 22,7 тоннани, йиллик йиғиш мумкин бўлган хосил 4,5 тоннани ташкил этади.
E58092’69.27″ N42059’35.31″ 12,0 гектар майдонда ширинмия ўсади, биологик захираси 89,0 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,4 т/га, эксплуатацион захираси 71,2 тоннани, йиғиш мумкин бўлган ҳосил 14,2 тоннани ташкил этади.
Умуман олганда, Шуманай туманида 32,0 гектар майдонда ширинмия ўсади, умумий биологик захираси 237,1 тоннани, ўртача ҳосилдорлик 7,4 т/га, эксплуатацион захираси 189,7 тонна, йиғиш мумкин бўлган йиллик ҳосил 38,0 тоннани ташкил этади.
Умуман олганда, 2019 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида амалга оширилган дала тадқиқотлари давомида 6370,1 гектар майдонда ширинмия зич ўсиш майдонининг табиий ўсиш жойлари борлиги, шундан 152,0 гектарида қишлоқ хўжалиги ишлари олиб борилганлиги натижасида ерлар шудгор қилинганлиги аниқланди. 1184,4 гектар майдонда ўсимликлар техник жихатдан етилмаган, шунинг учун уларни йиғиш имконсиз. Техник жиҳатдан етилган ўсимликларга эга бўлган 5033,7 гектар ҳудуд майдонларини ташкил этади, унинг биологик захираси 28405,2 тоннани, ўртача ҳосилдорлиги 4,5 т/га, эксплуатацион захираси 22724,2 тоннани, йиллик ҳосил 4544,8 тоннани ташкил қилади.
Ўсимликлар жамоаларида қуйдаги ўсимликлар, терак (Populus pruinosa Schrenk), тол (Салих sp.), Жийда (Elaeagnus turcomanica N. Kozlowsk.), буталардан: чингил (Halimodendron halodendron (Pall.) Voss.), Юлғун (Tamarix sp), қорабаркен (Halostachys belangeriana (Moq.) Botsch.) каби дарахтлар, ўт ўсимликлардан: янтоқ (Alhagi pseudalhagi (M. Bieb.) Desv.), оқбош (Karelinia caspia (Pall.) Less.), қамиш (Phragmites australis (Cav.) Trin. ex Steud.), балиқкўз (Climacoptera aralensis (Iljin) Botsch., Climacoptera lanata (Pall.) Botsch.), шўражриқ (Aeluropus litoralis (Gouan.) Parl.) учрайди.
Юқорида айтиб ўтилган жойлардан ташқари, қишлоқ хўжалиги ерларини чеккаларида, суғориш тармоқлари қирғоқларида, йўл бўйларида ширинмиянинг зич ўсиш майдонлари учрайди.
Мавжуд 5033,7 гектар табиий зич ўсиш майдонидан ширинмия нотекис ўсади. Турли фитоценозларда ширинмиянинг қоплаш даражаси ҳар хил бўлиб, масалан, Беруний туманида 52 гектар майдонда ўсимликларнинг 65% и ширинмия, 112 гектарида 72 % и ширинмия ўсимлиги учрайди. Кегейли туманида 12 гектар – 68%, 31,2 гектар – 75% ни ,Чимбой туманида 14,3 гектар – 58%, 56,4 гектар – 89%; Қораўзяк туманида 153 гектар майдонда 69%; 13 гектарга 2017 йилда ширинмия қаламчалари экилган. Айни пайтда зич ўсиш майдонларнинг қоплаш даражаси 48% ни ташкил қилади;
Тахтакўпир туманидада 3,1 гектар майдонда – 79%; Қўнғирот туманида 66 гектар – 43%, 12,3 гектар – 69%, 31,0 гектар-71%, 856,0 гектар – 72%, 49,2 гектар – 73% ни зич ўсган ширинмия майдонлари эгаллаган.
Адабиёт маълумотларига кўра, табиий ширинмия зич ўсган майдонлари Кегейли туманида (5000 га), Қўнғирот туманида (5350 га) ҳудудларида учрайди. Юқоридаги манбада Қорақалпоғистон Республикасида 16000 гектар табиий ширинмия зич ўсиш майдонлри борлиги ва қуруқ илдиз захираси 69000 тоннани ташкил этиши келтирилган. Академик А.Б. Бахиев (1976) ўз асарида Қорақалпоғистон Республикасида 18000 гектар табиий ширинмия зич ўсиш майдонилари борлигини, илдиз захиралари 59354 тоннани ташкил этини келтириб ўтилган. 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника ва ботаника боғи институти ходимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ёввойи зич ўсиш майдонлар ва ширинмия ўсимлигини маданий экин майдонлари 15925 гектарни ташкил этганлиги ва қуруқ илдиз ҳосилдорлиги 12405 тоннани. Ҳаммаси бўлиб Қорақалпоғистон Республикасида 6369,5 гектар ширинмия зич ўсиш майдонларини аниқладик. 5033,7 гектардан ўртача ҳосилдорлик 5,6 т/га ни ташкил этади, қуруқ илдиз массаси 28 405,2 тонна ташкил этади. 1336,4 гектарлик зич ўсиш майдонларда фақат 2025 йилдан кейин мумкин фойдаланиш мумкин, чунки ўша вақтда ўсимликлар зарур сифат жиҳатидан ва кимёвий таркибининг кўрсаткич хусусиятларга эга бўлиб, хом ашёнинг қайта ишлаш ва фармацевтик саноатининг талабларига жавоб беради.
Бахиевнинг маълумотларига кўра Қорақалпоғистон ҳудудида ширинмия кенг тарқалганлиги айтиб ўтилган. Табиий ширинмия зич ўсиш майдонлари 17,9 минг гектарни эгаллаган. Унга кўра ширнмия ўсимлигини қуруқ илдиз захираси 58 минг тоннани, 15 та массивда ширинмия зич ўсган умумий майдони 2835 гектар, умумий қуруқ биологик захираси 15660,0 -17638,6 тоннани ташкил қилган.
Давлетмуратовнинг маълумотларига кўра, Қорақалпоғистон ҳудудида ширинмия 17 массивда тарқатилганлиги келтирилган. Ширинмия зич ўсиш майдонларининг умумий 2885 гектарни, биологик захираси 16077,9 – 18104,6 тоннани, эксплуатацион захираси 12058,2 дан 13576,1 тоннагача, йиллик йиғиш ҳосил миқдори 2411,6-2715,2 тоннани ташкил этган.
Шундай қилиб, мавжуд маълумотларни таққослаб, 1983 йилдан 2019 йилгача ширинмия табиий захиралари 10 баравар камайиб кетган. Бизнинг фикримизча, бу нафақат иқлим ўзгариши билан боғлиқ, балки инсонлар томонидан табиий захираларни назоратсиз ва аёвсиз фойдаланиш билан боғлиқ. Кўп массивлар умуман йўқ бўлиб кетган, қолганларини майдонлари сезиларли даражада камайган. Ширинмия ўсган олдинги майдонлари ўрнида бошқа ўсимликлар, асосан қишлоқ хўжалиги экинлари (пахта, шоли ва бошқалар) эгаллаган. Бунда шудгор қилинган майдонларда ширинмия ўсимлигини йўқ бўлишига олиб келди.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, 2019 йилда ўтказилган дала тадқиқотлари давомида олинган маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси учун ўтган йиллардаги адабиёт маълумотлари билан таққосланганда ёввойи ширинмия чакалакзор майдонларининг камайиш тенденцияси ва майдон бирлигида ширинмия илдизи хом ашёсининг ҳосилдорлиги пасайиши кузатилганлигини таъкидлашимиз мумкин.
Юқоридаги салбий оқибатлар натижасида сўнгги ўн йилликда содир бўлган иқлим ўзгаришлари, шу жумладан, Орол денгизининг қуриши оқибатида юз бермоқда. Бундан ташқари, вазиятни тобора ўсиб борувчи антропоген босим кучайтирмоқда, бу эса ширинмия захираларига салбий таъсир қилган. Бу ерда таъкидлаш керакки, баъзи жойларда назоратсиз йиғиш натижасида, ёввойи табиий майдонлардан оқилона фойдаланишнинг барча бошланғич қоидалари бузилган ҳолда амалга оширилган. Ҳозирда қлган табиий зич ўсиш майдонларни янада камайишига йўл қўймаслик учун ваколатли ва манфаатдор органлар ва ташкилотлар томонидан уларнинг эксплуатацияси устидан назоратни кучайтириш зарур.

Барқорор фойдаланиш мақсадида ширинмиянинг табиий чакалакзорларидан оқилона фойдаланиш бўйича умумий тавсиялар


Ширинмиянинг ёввойи ҳолда ўсувчи популяцияларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш учун бир қатор чораларни амалга ошириш зарур. Ҳисобга олинган барча зич ўсиш майдонларни қаттиқ назоратга олиш ва доимий мониторинг қилиб бориш зарур.
Ҳосил йиғиб олишда қуйидаги қоидаларига тўғри амал қилиш керак;
ҳосилни йиғиб олишдан олдин терувчиларга йиғиш қоидалари бўйича батафсил маълумот бериш керак;
фақат техник жиҳатдан етилган тупларни йиғиш керак, яъни тегишли ривожланиш босқичидаги ўсимликлар;
йиғиш вақтида табиий чакалакзорларни қайта тикланиши учун 30-35% ўсимликларни уруғидан кўпайиши учун қолдириш;
ширинмия илдизининг хом ашёси олдинги йилда йиғилган майдонлардан қайта 5-6 йилдан сўнг йиғилиши лозим.
Ўсимликни йиғишда белгиланган йиллик квоталарга қаттий риоя қилиш керак. Саноат плантацияларини шўрланган яроқсиз ва кам яроқли ерларда ташкил қилиш керак. Бу улардан самарали ва фойдали ўзлаштириш имконини беради.
Механизациялашган ҳолда ширинмия илдизлари хом ашёси йиғилганда талабга жавоб бермайдиган хом ашёни майдонларда қолдириш керак ва табиий зич ўсиш майдонларини тикланиши учун мазкур илдизларни тупроқ билан кўмиб, ёз давомида 2-3 марта суғориш керак. Агарда ушбу чоралар қўлланилса, 5-6 йилдан сўнг бу майдонлардан ҳосил олиш мумкин бўлади.

Фойдаланилган адабиетлар рўйхати:

1. Абдинизова Г.Ж., Хожиматов О.К. Современное состояние естественных зарослей Glycyrrhiza glabra L. в Каракалпакстане. Вестник Каракалпакского отделения АН РУз. 2013; №3/2 (59), – С. 455-456.
2. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
3. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
4. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
5. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений //Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
6. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н.Головкин, Р.Н.Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001. – 764 с.
7. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
8. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А. Лекарственные растения (растения-целители). – М.: Высшая школа, 1984. – 400 с.
9. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
10. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М.: Медицина, 1989. – 398 с.
11. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М.: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1 – 568 с.; ч.2 – 560 с.
12. Ефремов А.П., Шретер И.А., Осадчая Т.П. Тайные кладовые природы. – М.О. Издательство «Оверлей», 2001. – 160 с.
13. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М.: ГЭОТАР-МЕД, 2003. – 592 с.
14. Мазнев Н. И. Энциклопедия лекарственных растений. – 3-е изд., испр. и доп. – М.: Мартин, 2004. – 496 с.
15. Машковский М.Д. «Лекарственные средства». В 2 т. – М.: ООО Издательство Новая Волна, 2000. – 540 с.
16. О.Хожиматов. Солодка голая: Хищнический бизнес или цивилизованная культивация. Фан ва Турмуш, Узбекистан, 2017 №3-4. С.68-70.
17. Палов М. Энциклопедия лекарственных растений. Под ред. канд. биол. наук И.А.Губанова. – М.: Мир, 1998. – 467 с.
18. Постановление Президента Республики Узбекистан от 16.09.2016 года за №ПП-2595 «О программе мер по дальнейшему развитию фармацевтической промышленности республики на 2016-2020 годы» // Собрание законодательства № 51 от 26.12.2016.
19. Постановление Президента Республики Узбекистан за №ПП-2698 от 26.12.2016 г. «О мерах по дальнейшей реализации перспективных проектов локализации производства готовых видов продукции, комплектующих изделий и материалов на 2017-2019 годы» // Собрание законодательства N 8 от 27.02.2017.
20. Постановление Президента Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по ускоренному развитию фармацевтической отрасли» от 14.02.2018 года за №ПП-3532 // Собрание законодательства N 7 от 19.02.2018.
21. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
22. Стрельцова Л.Ф., Хожиматов О.К., Акчурина Н.М., Абдиниязова Г.Ж. Специфический набор вторичных веществ у лекарственных растений, как фактор проявления их адаптационных особенностей//Вестник Каракалпакского отделения АН РУз, 2019; №2. – C. 46-50.
23. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических растений. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
24. Хожиматов О.К., Хожиматов Р.О., Акчурина Н.М., Абдиниязова Г.Ж. Составление интерактивного атласа перспективных лекарственных растений Узбекистана. Вестник Каракалпакского отделения АН РУз. 2018; №2. – C. 73-76.
25. Хожиматов О.К., Хамраева Д.Т., Хужанов А. Оценка современного состояния некоторых перспективных лекарственных растений Узбекистана // ҚарДУ Хабарлари, № 3 (41). Карши, 2019, – С. 28-35.
26. Универсальная энциклопедия лекарственных растений / сост. И. Н. Путырский, В. Н. Прохоров. – М.: Махаон, 2000. – 656 с.
27. Аbdiniyazova G.J., Khojimatov O.K. Medicinal plants of Karakalpakstan. Путь Науки, Волгоград, 2017, №2 (36), Т.1. рр.12-16.
28. Gulnara J.Abdiniyazova, Olim K.Khojimatov, Valeriy V.Pak. Honey in traditional cuisine of Uzbekistan and analysis of melliferous flora of Karakalpakstan. Journal of Ethnic Foods, 2016, №3, pp. 222-227.
29. Gulnara Аbdiniyazova, Olimjon Khojimatov. Medicinal Plants of Karakalpakstan. International Journal of Science and Research (IJSR), ISSN (Online): 2319-7064, Index Copernicus Value (2016): 79.57 | Impact Factor (2015): 6.391
30. Hiroaki Hayashi, Sayaka Hattori, Kenichiro Inoue, Olimjon Khodzhimatov, Ozodbek Ashurmetov, Michiho Ito and Gisho Honda. Field Survey of Glycyrrhiza Plants in Central Asia (3). Chemical Characterization of G. glabra Collected in Uzbekistan. Chem. Pharm. Bull. 51(11), 2003. pp. 1338-1340.
31. Olim K. Khojimatov, Dilovar T. Khamraeva, Alisher N. Khujanov, Rainer W. Bussmann. An overview of Ethnomedicinal plants of Uzbekistan. Ethnobotany Research & Applications 20:08 (2020) // Published: 21.06.2020, http://dx.doi.org/10.32859/era.20.08.1-19
32. www.ipni.org
33. https://www.greeninfo.ru
34. http://lektrava.ru
35. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
36. http://pharmspravka.ru
37. http://www.fito.nnov.ru
38. http://n-retsept.ru
39. www.plantarium.ru
40. http://www.theplantlist.org/
41. http://www.u-lekar.ru/
42. http://100trav.su/
43. https://medlib.net/solodka-golaja.html
44. https://kiberis.ru/?p=4324
45. https://rgtravnik.ru/colodka-golaya/

Khojimatov et al, 2024. Glycyrrhiza glabra L. Ширинмия
https://cstr.cn/UZ113.45.PL.Glycyrrhiza.glabra.IBUz.00007