Капалак кўнмас
Ajuga turkestanica (Regel) Briq.

Ўсимлик тавсифи. 

 Lamiaceae оиласига мансуб кўп йиллик ярим бута, жингалак тукланган, кулранг, қуритилганда бироз қораяди. Бир йиллик новдалари оқиш, деярли юмалоқ, бир оз шохланган, барглари қўлтиғидан чиққан шохлари қисқарган, зич баргли, бўйи 10-40 см. Барглар тескари-ланцетсимон ёки тескари чизиқли-ланцетсимон, камроқ тескари чўзинчоқ ёки чўзинчоқ, асосида узун ва аста-секин тораяди, деярли ўтроқ, бутун, тўмтоқлашган ёки тўмтоқ, гулёнбарги қисқароқ торайган. Гуллари барг қўлтиғида якка, кўпинча пастки қисмидан, узунлиги 4-(8) мм бўлган гул бандчаларда жойлашган. Косачабарглари қўнғироқсимон, узунлиги 12-20 мм бўлган, ингичка томирлари бўлган жингалак тукланган, япроқсимон чизиқли-ланцетсимон тўмтоқли тишлари бор, косачабаргнинг найчасига тенг ёки 1,5 баравар каттароқ. Гултожибарглари пушти-сиёҳранг, томирлари қорамтир, баъзан найчадан калтароқ, ён учбурчак ва ўртасида кучли чўзилган, чуқур тескари юраксимон, асосида сариқ рангли бўлаклари бор. Ёнғоқчалар зайтун-жигарранг, тўрсимон-томирланган, узунлашган чўзинчоқ, узунлиги 7 мм.
Май-июнь ойларида гуллайди, май ойининг охиридан бошлаб мевалайди.

Ўсиш жойи. Тарқалиши.

У Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти тоғ олди ва ўрта тоғ минтақаларида ола жинсли тупроқлар, лойли ва тош қияликларида ўсади.

Хом ашёни йиғиш ва унинг сифати.

Капалак қўнмаснинг хом ашёси одатда июль ойининг бошларида жанубий ҳудудларда оммавий гуллаш содир бўлган йиғилади. Бу вақтда фақат новдаларнинг гуллаган баргли тепа қисми кесилади. Кечроқ йиғиш муддатларида биологик фаол моддаларнинг таркиби ва шу тарзда хом ашёнинг сифати пасаяди. Йиғиб олинган ўсимлик ўт хаво яхши айланадиган чордоқларда ёки айвон остида қуритилиб, қалинлиги 5-7 см бўлган қоғозга ёки матога ёйилиб, вақти-вақти билан айлантирилади. Хом ашё 35°С гача қиздирилган ҳаво билан мажбурий шамоллатилладиган махсус қуритгичларда анча тез қурийди. Бутун ўсимлик ўти соф оғирлиги 5-15 кг бўлган, майдалангани эса 10-30 кг оғирликдаги қопларга солинади. Қадоқлашдан олдин хом ашёга қўшимча равишда ишлов берилади: майдаланади ва дағал новдалар элакларда олиб ташланади. Қуруқ, яхши хаво айланадиган жойларда сақланади. Яроқлилик муддати 2 йилгача. Хом ашё қисман эзилган барглари ва тўпгуллари бўлган поянинг юқори қисмидан (узунлиги 20 см гача) иборат.

Кимёвий таркиби.

Ер ости қисмида фитоэкдизонлар мавжуд: аюгалактон, экдистерон, циастерон, туркестерон, аюгостерон В 0,003%. Фитоэкдизонлардан ер усти қисмида: экдистерон, циастерон учрайди. Баргларида фитоэкдизонлар ҳам мавжуд: экдистерон, аюгалактон, аюгостерон В, 22-ацетилциастерон ва циастерон.

Тиббиётда қўлланилиши.

«Жистен» – бу Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институтида Капалак қўнмасдан ажратилган моддалар асосида яратилган сувли-спиртли концентратидир. Christian Dior билан ишбилармонлик алоқаларида бўлган Франциянинг «Латоксан» компанияси унга қизиқиш билдирган.
Бироқ сўнгги йилларда Капалак қўнмаснинг ёввойи зич ўсадиган майдонларини кучли эксплуатацияси туфайли табиий популяциялари аянчли ҳолатда катта зарар кўрган. Шуларни инобатга олган ҳолда ушбу қимматбаҳо, эндемик турнинг хом ашёсини йиғишни бироз вақт таъқиқлаш ва уни етиштириш бўйича ишларни олиб бориш тавсия этилди.

Захиралар:

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
3. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
4. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений // Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
5. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н. Головкин, Р.Н. Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001. – 764 с.
6. Борисова Н.А., Шретер А.И. К методике определения запасов и картирования ресурсов лекарственного растительного сырья // Раст. ресурсы. – Ленинград: Наука, 1966.– Т. 2. – Вып. 2. – C. 271-277.
7. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
8. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А. Лекарственные растения (растения-целители). – М.: Высшая школа, 1984. – 400 с.
9. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
10. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М.: Медицина, 1989. – 398 с.
11. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М.: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1 – 568 с.; ч.2. – 560 с.
12. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М.: ГЭОТАР-МЕД, 2003. – 592 с
13. Мальцев И.И. Методика оценки запасов сырья лекарственных растений в горных районах Средней Азии// Раст. ресурсы. – Л.: Наука, 1990. т.26. вып.1. – C. 96-103.
14. Палов М. Энциклопедия лекарственных растений». Под ред. канд. биол. наук И.А. Губанова. – М.: Мир, 1998. – 467 с.
15. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
16. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических растений. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
17. Хожиматов О.К., Хамраева Д.Т., Хужанов А. Оценка современного состояния некоторых перспективных лекарственных растений Узбекистана // ҚарДУ Хабарлари, № 3 (41). Карши, 2019. – С. 28-35.
18. Arthur S.T., Zwetsloot K.A., Lawrence M.M., Nieman D.C., Lila M.A., Grace M.H., Howden R., Cooley I.D., Tkach J.F., Keith M.D., Demick J.L., Blanton S.E., Greiner R.S., Bradley A.M., Davenport M.E., Badmaev V., Shanely R.A. Ajuga turkestanica increases Notch and Wet signaling in aged skeletal muscle // European Review for Medical and Pharmacological Sciences, 2014, 18 (17). – P. 2584-2592.
19. Egamberdieva D., Mamadalieva N., Khodjimatov O., Antonio Tiezzi. Medicinal plants from Chatkal Biosphere Reserve Used in Folk Medicine in Uzbekistan. Global Science Books, 2012. pp.56-65.
20. Eisenman S.W., Zaurov D.E., Struwe L. Medicinal Plants of Central Asia: Uzbekistan and Kyrgyzstan. Springer, New York, 2012. – P. 27.
21. Khidoyatova Sh.K., Ul’chenko N.T., Gusakova S.D., Chernenko T.V., Sagdullaev Sh.Sh., Nigmatullaev A.M. Comparative study of lipids and lipophilic constituents from separate organs of Ajuga turkestanica // Chemistry of Natural Compounds, November 2012, Volume 48, Issue 5. – P. 732–736.
22. Mamadalieva N.Z., El-Readi M.Z., Ovidi E., Ashour M.L., Hamoud R., Sagdullaev Sh.Sh., Azimova S.S., Tiezzi A., Wink M. Antiproliferative, antimicrobial and antioxidant activities of the chemical constituents of Ajuga turkestanica // Phytopharmacology 2013, 4(1) 1-18.
23. Olim K. Khojimatov, Dilovar T. Khamraeva, Alisher N. Khujanov, Rainer W. Bussmann. An overview of Ethnomedicinal plants of Uzbekistan. Ethnobotany Research & Applications 20:08 (2020) // Published: 21.06.2020, http://dx.doi.org/10.32859/era.20.08.1-19
24. www.ipni.org
25. https://www.greeninfo.ru
26. http://lektrava.ru
27. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
28. http://www.fito.nnov.ru
29. http://n-retsept.ru
30. www.plantarium.ru
31. http://pharmspravka.ru
32. http://www.plantsoftheworldonline.org/taxon/urn:lsid:ipni.org:names:444689-1#image-gallery
33. http://www.theplantlist.org/
34. http://www.u-lekar.ru/
35. http://100trav.su/
36. https://tiensmed-ru.turbopages.org/s/tiensmed.ru/news/ajuga-ab0.html
37. https://dic.academic.ru/dic.nsf/ruwiki/638107
38. https://www.wikiwand.com/ru/Живучка_туркестанская