Қора зирк
Berberis integerrima Bunge

Ўсимлик тавсифи. 

 Қора зирк – бута, баландлиги 4 м гача, Berberidaceae оиласига киради. Кучли шохланган; шохлари бурчакли, қўнғирранг ёки тўқ қизил рангга эга. Пастки мевасиз новдалардаги тиканлар уч бўлакли, ўрта ва юқори новдаларида оддий. Барглари терисимон, тескари тухумсимон ёки чўзинчоқ, узунлиги 4-5 см, эни 13-18 мм, қисқа бандли, четлари бутун ёки деярли бутун; пастки новдаларда, кўпинча катта, ўткир чандиқли. Гуллари одатда 12-20 тагача узун, пишиб етилиш вақтида осилиб турувчи шингилда жойлашади. Косачабарглар ва гултожибарглар деярли бир хил, тескари тухумсимон. Устунча жуда қисқа; уруғчи нисбатан катта бўлиб мева устида қолади; уруғкуртаклар 3-4. Резавор мева тескари тухумсимон ёки чўзинчоқ, тўқ-қизил, кўкимтир қопламли, узунлиги 7-8 мм. Май ойида гуллайди, июн-июл ойларида мевалайди.

Ўсиш жойи. Тарқалиши.

 Ўзбекистонда қора зирк Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ўрта тоғ минтақасида тошлоқ ва майин-шағалли тоғ ёнбағирларида ўсади.
Ареали. Ўрта Осиё (Тиён-Шон, Помир-Олой), Эрон, Афғонистон, Кульджа.

Хом ашёни йиғиш ва унинг сифати.

Йиғимдан кейин қора зирк ер ости қисми аста-секин ўсишини ҳисобга олиб, унинг чакалакларини эксплуатация қилиш кетма-кетлигини қатъий назорат қилиш керак ва 5-10 йилдан кам бўлмаган вақтда такрорий ҳосил йиғиш мумкин. Бундай ҳолда, ҳар иккинчи бутанинг илдизларини қазиш тавсия этилади.
Сўнгги йилларда бербериндан қўшимча ўсимлик моддалари олиш мақсадида тадқиқотлар олиб борилди, улар қора зирк новдаларини хом ашё сифатида ишлатиш имкониятини кўрсатди. Бу 3-4 йил ичида қора зирк чакалакларини тикланишини таъминлайди. Қора зиркнинг барглари майнинг ўртасидан июнь ойининг ўрталарига қадар йиғиб олинади.
Куртаклар чиқаришдан олдин эрта баҳорда ёки кузда (мева пишганидан кейин) йиғилган илдизлар тозаланади ва қуритилади, бўлакларнинг узунлиги 2 дан 20 см гача, қалинлиги 6 см гача, бутун, деярли цилиндрсимон, текис ёки қайрилган, кўпинча шохланган, бўйламасига бужмайган; илдиз бўлаклари орасида бўйига парчаланган, синиқ жойларида дағал толалиси ҳам учрайди. Илдизларнинг ранги кулранг-қўнғир, синиқ жойларида лимонсимон-сариқ. Ҳиди кучсиз, ўзига хос, таъми аччиқ. Ғунчалаш ва гуллаш фазасида тўпланган барглар қуриганидан сўнг эллипссимон шаклга эга, узунлиги 2-7 см ва эни 1-4 см, ингичка, икки томони мум билан қопланган. Баргларнинг ранги юқори томонда қуюқ яшил рангда, пастки қисмида анча очроқ рангда. Ҳиди ўзига хосдир. Таъми нордон.
Хом ашё таркибида намлик 14% дан ошмаслиги керак; умумий кули 5% дан, тешигининг диаметри 3 мм бўлган элакдан ўтган майдаланган қисмлар 5% дан; нормал рангини йўқотган қисмлар (сарғиш, қорайган, жигарранг) 4% дан; қора зиркнинг бошқа қисмлари (мевалар, гуллар, поялари) 1% дан; органик аралашмалар (бошқа заҳарли бўлмаган ўсимликларнинг қисмлари) 2% дан ва минерал аралашмалар (тупроқ, қум, тошбўрон) 1% дан ошмаслиги керак. Хом ашё 10-20 кг гача бўлган мато қопларига ёки 50 кг оғирликдаги тойларга қадоқланади. Хом ашёнинг яроқлилик муддати – 3 йил.

Кимёвий таркиби.

Қора зирк илдизлари таркибида алкалоидлар: берберин (0,3-2%), пальматин (0,05%), ятроррицин (0,25%), оксиакантин (0,7%), колумбамин, магнофлорин ва бошқалар мавжуд. Асосий модда – берберин. Барглари таркибида берберин, глауцин, изокоридин, С витамини, каротин, бўёқлар: бинафшаранг пигмент ва бошқалар мавжуд.

Тиббиётда қўлланилиши.

 Қора зирк қирраларнинг илдизларидан ажратилган алкалоидлар гипотензив ва ўт ҳайдовчи хусусиятларга эга, ичакнинг силлиқ мушакларига тинглантирувчи таъсир кўрсатади. Холецистит, ўт тош касаллиги, сурункали гепатит ва гепатохолецистит касалликларида ишлатилади. Бачадон қон кетишида 20% барг дамламаси, 5% дамламасидан эса жигар касалликларида ишлатилади. Тухумдон дисфункцияси билан боғлиқ қон кетиш вазиятларида дамламадан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
3. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
4. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений // Под редакцией Т.А.Адылова – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
5. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н.Головкин, Р.Н.Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001. – 764 с.
6. Борисова Н.А., Шретер А.И. К методике определения запасов и картирования ресурсов лекарственного растительного сырья // Раст. ресурсы. – Ленинград: Наука, 1966. т.2. вып.2. – C. 271-277.
7. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
8. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А. Лекарственные растения (растения-целители). – М.: Высшая школа, 1984. – 400 с.
9. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
10. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М.: Медицина, 1989. – 398 с.
11. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М.: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1 – 568 с.; ч.2. – 560 с.
12. Мазнев Н.И. Энциклопедия лекарственных растений. Т. 3. – М.: Мартин, 2004. – 496 с.
13. Путырский И.Н., Прохоров В. Н. Универсальная энциклопедия лекарственных растений. – М.: Махаон, 2000. – С. 54-56. – 656 с.
14. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
15. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических растений. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
16. www.ipni.org
17. https://www.greeninfo.ru
18. http://lektrava.ru
19. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
20. http://pharmspravka.ru
21. http://www.fito.nnov.ru
22. http://n-retsept.ru
23. www.plantarium.ru
24. http://www.plantsoftheworldonline.org/?q=Berberis%20integerrima
25. http://www.theplantlist.org/
26. http://www.u-lekar.ru/
27. http://100trav.su/
28. https://dic.academic.ru/dic.nsf/ruwiki/1422542
29. https://velesagrovet.ru/sadovodstvo/barbaris-tselnokrajnij-berberis-integerrima-opisanie-foto.html
30. https://felisov-ru.turbopages.org/s/felisov.ru/sad/razmnozhenie-barbarisa.html
31. http://plantsdb.ru/listvennye_derevya_i_kustarniki/berberis/20/