Қирқбўғим 
Equisetum arvense L.

Ўсимлик тавсифи.  Қирқбўғим – Equisetaceae оиласига кирувчи ўрмаловчи, қўнғир-қора, чуқур жойлашган илдизпояли кўп йиллик ўсимлик. Пояси икки хил: спора ҳосил қилувчи, баҳорда пайдо бўлиб, споралар пишганда қурувчи ва ёзги, яъни кузгача сақланувчи поялари бўлади. Ёзги поялари тик турувчи ёки бироз кўтарилган, узунлиги 10-15 см, яшил, шохланган, ичи бўш.
Спорали баҳорги поялари шохланмаган, баландлиги 7-25 см, оч қўнғир. Спорабарглари қалқонсимон, ички томонида спорангийлари мавжуд. Споралари шарсимон, яшил рангда ва тўртта буралган ўсимтаси бор.
Споралари апрель-май ойларида етилади.
Тиббиётда ўсимликнинг ер усти қисми ишлатилади.

Ўсиш жойи. Тарқалиши.

 Қирқбўғим ўсимлиги космополит тарқалиш типига эга. Бу ўсимлик тоғолди ва ўрта тоғ минтақасида энг кўп тарқалган қирқбўғим тури ҳисобланади. Намлик юқори жойларда, ирмоқ ва булоқлар бўйларида ўсади.

Хом-ашёни тайёрлаш ва унинг сифати.

Қирқбўғим ўсимлиги ёзда йиғиб олинади, ўсимликни ер усти қисми ўроқ ёки пичоқ ёрдамида, зич ўсган майдонларда белўроқ билан ўриб олинади. Пояни дағал пастки қисмлари йиғиб олинмайди. Қуритишдан олдин бошқа ўсимликларнинг қолдиқлари ва бегона ўтлар ҳамда бошқа қирқбўғим турларидан тозаланади. Хом ашё хаво яхши айланадиган чордоқларда ёки айвонларда уни 5-7 см қалинликда қоғозга ёки матога ёйиб қуритилади. Қуруқ хом-ашёнинг массаси 20-25% ни ташкил этади.
ХI ДФ талабларига кўра, қирқбўғим ўти кулранг-яшил рангга эга, кучсиз, ўзига хос ҳидли, озгина нордон мазаси бор. Намлик миқдори 13% дан; умумий кул миқдори 24% дан; 1 см дан кичик ўлчамли майдаланган зарралари 10% дан; ўтнинг бошқа қисмлари 1% дан; органик бирикмалар 1% дан; минерал 0,5% дан; қирқбўғимнинг бошқа турлари 4% дан ошмаслиги керак.

Кимёвий таркиби.

Қирқбўғим ўти таркибида олма, аконит, оксалат ва кремний кислоталари (2,5% гача), танинлар, аччиқликлар, смолалар, 1-5% экзизетрин сапонини, флавоноидлар (эквизетрин, лютеолин-7-глюкозид, лютеолин-5-глюкозид, изокверцитрин, лю-теолин, кемпферол-3, 7-диглюкозид, кемпферол-7-глюкозид), 4,7 мг каротин, 30-190 мг аскорбин кислотаси, ситостерин, диметилсульфон, алкалоидлар излари – палюстрин, 3- метоксипиридин ва никотин мавжуд.

Тиббиётда қўлланилиши.

 Қирқбўғим препаратлари юрак касалликлари (юрак пороги, юрак етишмовчилиги) билан боғлиқ қон ҳаракати сусайганда, шунингдек, ўпка ва юрак касаллиги билан боғлиқ бўлган шишлар учун сийдик ҳайдовчи сифатида тавсия этилади. Сийдик йўлларининг касалликлари (пиелит, цистит, уретрит) учун кўпинча сийдик ҳайдовчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга бўлган бошқа ўсимликлар билан биргаликда буюрилади.
Бундан ташқари ўсимлик қайнатма ва дамламаси сийдик тош касаллиги, бавосилдан (геморрой) ва бачадондан қон кетишида, қўрғошиндан ўткир ва сурункали заҳарланишда ишлатилади. Ўсимлик қайнатмаси дезинфекциялаш хусусиятига эга бўлиб, у ташқи томондан сурункали битмайдиган яралар ёки йирингли яралар учун ишлатилади. Одатда ўсимлик ўтининг комплекс доривор йиғмаларнинг бир қисми сифатида қўлланилади. Қирқбўғим ўти нефрит ва нефроз касалликларида қўлланилмайди, чунки буйракларнинг яллиғланишига олиб келади.
Қирқбўғим қайнатмасини тайёрлаш. 10г (2 ош қошиқ) хом ашёси сирланган идишда солинади, 200 мл (1 стакан) иссиқ қайнатилган сув солиниб, усти ёпилиб 30 дақиқа сув ҳаммомида иситилади, сўнгра 10 дақиқа совутилиб, сузгичдан ўтказилади. Тайёр бўлган қайнатмани 200 мл ҳажмга етказиш учун қайнаган сув солинади. Салқин жойда 2 кунгача сақланади, овқатдан 1 соат кейин кунига 2-3 марта 1/2-1/3 стакандан ичилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
3. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений.– М .: ГУГК, 1983. – 340 с.
4. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений // Под редакцией Т.А.Адылова.- Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
5. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н.Головкин, Р.Н.Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001. –764 с.
6. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф.- М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
7. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А. Лекарственные растения (растения-целители).- М.: Высшая школа, 1984. – 400 с.
8. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение.- Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
9. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М.: Медицина, 1989. – 398 с.
10. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М.: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1. – 568 с.; ч.2. – 560 с.
11. Губанов И.А., Киселёва К.В., Новиков В.С., Тихомиров В.Н. Иллюстрированный определитель растений Средней России. В 3 т.- М.: Т-во науч. изд. КМК, Ин-т технолог.иссл., 2002. – Т.1. Папоротники, хвощи, плауны, голосеменные, покрытосеменные (однодольные). –101 с.
12. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М .: ГЭОТАР-МЕД, 2003. – 592 с.
13. Машковский М.Д. Лекарственные средства. В 2 т.- М.: ООО Издательство Новая Волна, 2000.– 540 с.
14. Носов А.М. Лекарственные растения.- М .: ЭКСМО-Пресс, 2000. – 350 с.
15. Палов М. Энциклопедия лекарственных растений. Под ред.канд.биол.наук И.А.Губанова. – М .: Мир, 1998. – 467 с.
16. Петухов А.В., Кордюков А.В., Баранчук-Червонный Л.Н. Атлас сосудистых цветков Южно-Сахалинска. – Южно-Сахалинск: Эйкон, 2010. – 220 с.
17. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
18. Соболева В.А. Применение хвоща полевого в научной, народной и гомеопатической медицине // Журнал «Провизор», 2000 г, № 15. – 350 с.
19. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических средств. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
20. www.ipni.org
21. https://www.greeninfo.ru
22. http://lektrava.ru
23. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
24. http: //pharmspravka.ru
25. http://www.fito.nnov.ru
26. http://n-retsept.ru
27. www.plantarium.ru
28. http://www.theplantlist.org/
29. http://www.u-lekar.ru/
30. http://100trav.su/
31. https://herbalpedia.ru/catalog/hvoshh-polevoj/
32. https://polzavred-edi.ru/хвощ-полевой-лечебные-свойства-и-противопоказания /
33. https://good-tips.pro/medicinal-plants/equisetum-arvense-health-benefits-field-horsetail