Тотум
Rhus coriaria L.

Identifier

CSTR: UZ113.45.PL.Rhus.coriaria.IBUz.00026

Ўсимлик тавсифи. 

Тотум– Anacardiaceae оиласига кирувчи бута ёки унча катта бўлмаган кам шохланган дарахт. Бўйи 1 м дан 3 м гача. Дарахт ва катта буталар пўстлоғи жигаррангсимон, сийрак тукланган. Бир йиллик пояларнинг пўстлоғи қўнғирранг, дағал тукли, кўп йиллик таналари ва новдалари тўқ қўнғирранг бўлади. Барглари кетма-кет, тоқ патсимон, 4-8 жуфт майда қарама-қарши баргчалардан иборат, дағал тукли, устки қисми тўқ яшил, остки қисми деярли кулранг, узунлиги 15-20 см, эни 1,5-3 см, чўзинчоқ тухумсимон, кенг понасимон асоси ва юқори қисми ўткирлашган, ён қирралари йирик буришган-аррасимон. Гуллари бир жинсли, майда, яшил-оқ, кўзга ташланмайдиган, катта конуссимон юқориги ва кичикроқ майда қўлтиқдан чиққан чангчи ва уруғчи рўвак тўпгулларидан иборат. Чангчи рўваклари оралари кенгайган, узунлиги 25 см, уруғчи тўпгуллари зичроқ, узунлиги 15 см. Косачабарглари юмалоқ тухумсимон, яшил, тожибарглари тухумсимом чўзилган, оқиш рангда. Меваси майда шарсимон ёки буйраксимон, бир уруғли қизил данак. Июнь-июль ойларида гуллайди, баъзан кузда иккиламчи гуллаши кузатилади. Биринчи мевалар июлда, сентябрь-октябрь ойларида тўлиқ пишади. Тотум барглари доривор хом ашё ҳисообланади. Улардан танальбин препарати таркибига кирувчи тиббиёт танини олинади.

Ўсиш жойи. Тарқалиши.

 Тотум ўсимлиги қуйи ва ўрта тоғ минтақаларининг денгиз сатҳидан 1000 м гача баландлигида ва Помир Олойда тизмасининг 1800 м гача баландлигида ўсади. Одатда улар зич ўсиш майдонларини ҳосил қилмайди. Ўсимлик жанубий экспозициянинг қуруқ қияликларида ўсиши унинг қурғоқчиликка чидамлилигини кўрсатади. Ёруғсевар, шунинг учун фақатгина очиқ жойларда учрайди; ўрмонларнинг пастки қисмида ҳатто сийрак ва ёруғ бўлса ҳам камдан-кам учрайди. Бу ўсимлик иссиқсевар, аммо -200С гача совуқ ҳароратга чидайди. Ёш ўсимликлар, хусусан, питомниклардаги кўчатлар совуққа чидамсиз. Тупроқнинг шўрланишига чидамли. Яхши ривожланган илдиз системасига эга. Илдизларнинг бир қисми механик «мустаҳкамловчи» вазифасини бажаради, бу ўсимликни тик қияликларда ушлаб туради. Юза қисмидаги горизонтал равишда тарқалган илдизлари кўп сонли илдиз бачкиларини беради ва вегетатив кўпайиш функциясини таъминлайди. Яхши ривожланган илдиз тизими ернинг чуқур қатламларидан сув ва минерал озуқаларни олиш имконини беради, тотум унумдор тупроқларда ҳам, кам унумдор тупроқларда ҳам, шунингдек, очиқ қояларда ва шағалли ерларда ўсади. У оҳактошли тоғларда яхши ўсади.

Хом ашёни тайёрлаш ва унинг сифати.

Тотум баргларини йиғишда уларнинг шохларини синдириб ташламаслик керак, фақат зарар кўрмаган мураккаб барглар йиғилади, яъни 3-10 та алоҳида япроқлардан ташкил топган барглар бутадан бутунлай узиб олинади. Барглар қуёшда, қуритгичларда ёки айвонлар остида қуритилади. Хом ашёни қорайиши ва маҳсулотбоп кўринишини йўқотмаслиги учун намланишдан сақлаш керак. Хом ашё намланганда унинг қийматини белгилайдиган танин моддасини камайишига олиб келади. Йиғим пайтида баъзида ёш баргли новдалар бутунлай кесилади. Қуригандан сўнг новдалар тоза жойларда майдаланиб, пояларидан тозаланади (березент устида яхшироқ). Танин асосан барглар паренхимасида бўлганлиги сабабли хом ашё сифати шамоллатиб ва поя ҳамда барг бандларидан ҳам тозаланиб яхшиланади.
Тотум баргларида танин миқдори вегетация даврида деярли ўзгармаганлиги учун баргларни баҳор, куз ва ёзда йиғиб олиш тавсия этилади. Аммо ўсимликларда етарли миқдордаги фаол модданинг тўпланишини таъминлаш учун хом ашёни йиғишни ғунчалаш давридан олдин бошлаш маъқул эмас. Хом ашёни зич ўсиш майдонларидан 2 йилда 1 марта йиғиб олиш керак.
Тотум асосан қуруқ ерларни, тошли қияликлар, шағалли жойларни кўкаламзорлаштириш учун ўстирилади. Ўсимлик илдиз бачкилари ва уруғидан кўпаяди. Кўп мева беради, етук буталарда 70 тан 150 гача уруғчи тўпгуллари ҳосил бўлиб, ҳар бири 200-300 та баъзан 500 тагача мева ҳосил қилади.
Тайёр хом ашё қуритилган яхлит ёки алоҳида баргчаларга бўлинган барглардан иборат. Қуритилган баргларнинг ранги юқори қисмида тўқ яшил, пастида кулранг, таъми оғизни буруштирувчи бўлади. Хом ашё таркибида намлик миқдори 12% дан, умумий кул миқдори 6,5 % дан, 10% хлорид кислотада эримайдиган кул миқдори 1,2% дан, танин миқдори 10% дан, тешиклари диаметри 2,8 мм элакдан ўтадиган зарралар 5% дан, нормал рангини йўқотган барглар 2% дан кўп бўлмаслиги керак.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
3. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
4. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений // Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
5. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н.Головкин, Р.Н.Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001. – 764 с.
6. Борисова Н.А., Шретер А.И. К методике определения запасов и картирования ресурсов лекарственного растительного сырья // Раст. ресурсы. – Ленинград: Наука, 1966.– Т. 2. – Вып. 2. – C. 271-277.
7. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
8. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А. Лекарственные растения (растения-целители). – М.: Высшая школа, 1984. – 400 с.
9. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
10. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М.: Медицина, 1989. – 398 с.
11. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М.: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1. – 568 с.; ч.2. – 560 с.
12. Лекарственные растения Государственной Фармакопеи. Фармакогнозия (под ред. И.А. Самылиной, В.А. Северцева). М., 2003 г. – 338 с.
13. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М.: ГЭОТАР-МЕД, 2003. – 592 с.
14. Мазнев Н.И. Высокоэффективные лекарственные растения. М.: Изд-во ЭКСМО, 2012 г. – 186 с.
15. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
16. Ужегов Г.Н. Высокое давление. М.: Изд-во ЭКСМО, 2015 г. – 261 c.
17. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических растений. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
18. www.ipni.org
19. https://www.greeninfo.ru
20. http://lektrava.ru
21. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
22. http://pharmspravka.ru
23. http://www.fito.nnov.ru
24. http://n-retsept.ru
25. www.plantarium.ru
26. http://www.theplantlist.org/
27. http://www.u-lekar.ru/
28. http://100trav.su/
29. https://natural-museum.ru/flora/сумах-дубильный
30. http://medgrasses.ru/sumah.html
31. http://www.fito-terapevt.ru/rhus-coriaria

Khojimatov et al, 2024. Rhus coriaria L. Тотум
https://cstr.cn/UZ113.45.PL.Rhus.coriaria.IBUz.00026