Наъматак
Rosa webbiana Wall. ex Royle

Ўсимлик тавсифи. 

Наъматак бу Rosaceae оиласига кирувчи, бўйи 2-3 м бўлган, бир қанча йўғон, тик тирувчи поялари ва тарвақайлаган новдаларига эга кучли ривожланган бута. Қари новдалар пўстлоғи кулранг қўнғир ёки жигарранг, баъзи жойларда арчилган кулранг пардали; ёш новдалари яшилроқ ёки яшил-жигарранг. Асосий новдаларида тиканлари кўп, деярли бир хил, бақувват, йирик, узунлиги 10-13 мм, учи тўмтоқлашган, ён томонга чиқиб турган, бироз ичгичка учбурчаксимон, асосига қараб ёстиқсимон кенгайиб боради. Ёш новдаларнинг тиканлари юқорида айтилганидек, аммо кичикроқ ўлчамли, узунлиги 4-9 мм. Ёш новдаларда барглар оралари очиқ жойлашган. Баргчалари 5-9 та, зич, бироз терисимон, устки қисми хира яшил, остки томони кулранг, тухумсимон, чўзинчоқ-тухумсимон ёки деярли юмалоқ, икки томонлама узунлиги 10-30 мм, эни 8-20 мм, аксарият пастки қисмида ингичка тукланган ёки силлиқ, четлари аррасимон-тишчали, ҳар икки томонида 9-15 та оддий ўткир тишчалари мавжуд. Барг банди маълум даражада зич тукланган, баъзан силлиқ. Ён барглари кенг қанотсимон, узунлиги 1 см, қулоқчага ўхшаб чиқиб турган, ташқи томондан тукланган, чети безли тукчалар билан қопланган. Гуллари дағал гул бандида 1-(2-3) жойлашган бўлиб, қалинлиги 1-1,5 мм ва узунлиги 10-25-(30) мм. Гулён барглари терисимон, тухумсимон ёки чўзинчоқ тухумсимон, икки ён томони силлиқ, ташқи томондан камроқ майда безли тукчалир бор, узунлиги 10-15 мм, узоқ вақт сақланиб туради. Косачабарглари узунлиги 10-25-(30) мм, учбурчаксимон, узун учли, юқориги қисми озроқ қошиқсимон, икки томондан, айниқса ички қисми тукланган, меваси етилганда тўкилмайди, юқорига чиқиб турган. Гултожибарглари оқ ёки пушти рангда (5)-8-9 см. Гипантий тўқ қизил, этли, чўзинчоқ-тухумсимон, бутилкасимон, узунлиги тахминан 2-3 см, безли дағал туклар билан қопланган ёки туксиз, силлиқ ёки майин тукли. Июнь-август ойида гуллаб, мевалари июль-сентябрда мевалари пишиб етилади.

Ўсиш жойи. Тарқалиши.

Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида тоғ қияликларининг ўрта ва юқори минтақаларида учрайди.

Кимёвий таркиби.

Наъматакнинг кўпгина турларини мевалари С, В, Р витаминларига бой бўлганлиги учун уларни тиббиётда қўллаш ўхшаш бўлади.

Тиббиётда қўлланилиши.

Халқ табобатида наъматак меваларининг қайнатма ва дамламаси бириктирувчи восита сифатида қонли ич кетиши, қалтироқли иситма ва ичак инфекцияларида, милк касалликларида оғиз чайиш учун қўлланилади. Илдизининг қайнатма ва дамламаси ошқозон ва жигар касалликларида қўлланилади. Бундан ташқари, у организмда витамин етишмаслиги, кам қувватлик, анемия билан боғлиқ касалликларни олдини олиш ва даволашда қўлланилади. Пишиб етилган мевалар таркибида C, B2, P, E, K1 витаминлари, каротин, органик кислаталар, шакар, пектин ва бошқа моддалар, гулларида эса эфир мойлари мавжуд. Наъматак денгиз сатхидан 900 дан 1800 метр гача баландликларда кенг тарқалган. Rosa canina (итбурун) асосан Пском дарёсининг қуйи оқимида ва унинг асосий ирмоқлари Кумушконсой, Заркентсойда, Rosa webbiana Ойгаинг дарёси бўйида арчазорларда, шағалли-тошли қояларда, шунингдек, Суқоқсойда учрайди. Наъматак (итбурун) меваларининг мумкин бўлган йиллик йиғиш миқдори 24 тонна ва Уэбб наъматаги учун 109,50 тоннани ташкил этади.
Витаминларга бой наъматак меваларини август-сентябр ойларида йиғилади. Мевалари тўқ сариқ-қизил ёқи қизил рангда бўлади. Меваларини йиғишни совуқ тушмасдан амалга оширилади, чунки музлаб эриган мевадаги С витамини камайиб кетади, бундан ташқари музлаб эриган мевалар яроқсиз ҳисобланади.

Хом ашёни йиғиш ва унинг сифати.

Наъматак мевалари саватларда ёки челакларда йиғилади. Идишларда янги терилган мевалар 2-3 кундан ортиқ сақланса, витамин таркибини бузилиши, уларни моғорланишига олиб келади. Шунинг учун йиғиб олинган мевалар қуритиш учун 2-3 см қалинликда тўшама, метал сеткалар устига ва бошқа иссиқ шамол айланадиган жойларга ёйиб қўйилади. Хом ашёни тез-тез аралаштириб туриш керак. Бироқ бундай қуритиш узоқ вақт давом этиши оқибатида мевалар таркибидаги С витамини нисбатан камаяди. Шу сабабли меваларни турли хилдаги қуритгичларда (конвеерли, камера ва бошқа калориферали иситиш) меваларни 80-900С да қуритиш фойдали натижа беради. Бундай ҳароратда мевалар тез қуриб, С витаминини ўзида сақлайди.
Юқори витаминли қуруқ наъматак мевалари XI ДФ га биноан қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: наъматак сохта мевалари шохланган, этли, пишганда сувли гулўрнидан иборат бўлиб, унинг ичида кўп сонли мева-ёнғоқчалар бўлади. Ҳар хил шаклдаги қуритилган мевалар: шарсимон, тухумсимон ёки кучли чўзилган овалсимон, урчиқсимон бўлиб, узунлиги 0,7 дан 3 см гача, диаметри 0,6 дан 1,7 см гача. Мевасини ранги тўқ сариқ-қизилдан ёки қўнғирсимон-қизил ранггача. Кам сонли меваларда косачабарглар сақланади, юқорига қараган, баъзан юмуқ бўлади. Косачабарглардан тозаланганда мевада кичик тешиклар қолади. Қуритилган меваларнинг деворлари қаттиқ, мўрт, ташқи юзаси бироз буришган. Меванинг ички юзасида узун қаттиқ туклар кўп жойлашган; калта туклар ёнғоқчанинг ўткирлашган учида жойлашган. Рақамли кўраткичлар: аскорбин кислотаси 1% кам бўлмаслиги, намлиги 14%, умумий кул миқдори 3%, наъматак қисмлари (поя, новда, косачабарг, мевабандлари бор мевалар) 1%, қорайган, куйган, зараркунандалар билан шикастланган мевалар 1%, майдаланган мева қисмлари, шу жумладан, диаметри 3 мм бўлган тешикли элакдан ўтадиган ёнғоқчалар 3%, органик аралашмалар 0,5%, минерал аралашмалар 0,5 % дан кўп бўлмаслиги керак.
Наъматакнинг паст витаминли турларини йиғиш ва қуритиш. Ўсимлик мевалари қизариб пишишни бошлагандан то совуқ тушгунича қадар йиғилади. Уларни йиғиш даври майда териладиган наъматакникига қараганда узоқ бўлганлиги учун қуруқ иссиқ об-ҳаво кунлари паст витаминли наъматак меваларини кўпроқ ҳавода қуритиш мумкин.
Наъматак меваларини тўлиқ қизармагунча йиғилмайди, чунки пишмаган меваларда органик кислоталар ва каротиноидлар миқдори кам бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
3. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
4. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений //Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
5. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н.Головкин, Р.Н.Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001. –764 с.
6. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
7. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А. Лекарственные растения (растения-целители). – М.: Высшая школа, 1984. – 400 с.
8. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
9. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М.: Медицина, 1989. – 398 с.
10. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М.: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1 – 568 с.; ч.2 – 560 с.
11. Грудзинская Л.М., Гемеджиева Н.Г. Список лекарственных растений Казахстана: Справочное издание. Алматы: Институт ботаники и фитоинтродукции КН МОН РК, 2012. – 61 с.
12. Даников Н.И. Целебный шиповник. М.: ЭКСМО, 2013.– 256 c.
13. Коренская И.М., Ивановская Н.П., Колосова О.А. Лекарственные растения и лекарственное растительное сырье, содержащие витамины, полисахариды, жирные масла. Воронеж: Воронежский государственный университет, 2008.– 88 с.
14. Лекарственное растительное сырье. Фармакогнозия: Учеб. пособие / Под ред. Г.П.Яковлева и К.Ф.Блиновой. – СПб.: СпецЛит, 2004. – 765 с.
15. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М.: ГЭОТАР-МЕД, 2003. –592 с.
16. Машковский М.Д. «Лекарственные средства». В 2 т. – М.: ООО Издательство Новая Волна, 2000. –540 с.
17. Музычкина Р.А., Корулькин Д.Ю., Абилов Ж.А. Качественный и количественный анализ основных групп БАВ в лекарственном сырье и фитопрепаратах. Алматы: Қазақ университетi, 2004.– 288 с.
18. Носов А.М. «Лекарственные растения». – М.: ЭКСМО-Пресс, 2000. – 350 с.
19. Палов М. Энциклопедия лекарственных растений. Под ред. канд. биол. наук И.А.Губанова. – М.: Мир, 1998. – 467 с.
20. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
21. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических растений. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
22. Чиков П.С. Лекарственные растения. М.: Медицина, 2002. –496 с.
23. Формазюк В.И. «Энциклопедия пищевых лекарственных растений: Культурные и дикорастущие растения в практической медицине». (Под. ред. Н.П. Максютиной) – К.: Издательство А.С.К., 2003. – 792 с.
24. www.ipni.org
25. https://www.greeninfo.ru
26. http://lektrava.ru
27. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
28. http://pharmspravka.ru
29. http://www.fito.nnov.ru
30. http://n-retsept.ru
31. www.plantarium.ru
32. http://www.theplantlist.org/
33. http://www.u-lekar.ru/
34. http://100trav.su/
35. http://www.lechenieboli.ru/lekarstvennierastenia/240107.html
36. http://www.turizmvnn.ru/flora_fauna/view/550/
37. https://doctor-v.ru/med/plody-shipovnika/