Зира 
Elwendia persica (Boiss.) Pimenov & Kljuykov

Ўсимликни тавсифи.

Зира – Apiaceae оиласига кирувчи кўп йиллик ўсимлик, баландиги 70 см. Пояси чизиқ-чизиқли, тўғри, поянинг ўртасидан қалқонсимон шохланган, новдалари эгилган. Илдизбўғзи барглари узун бандли, барглари уч бўлакли, тарвақайлаган, икки карра патсимон бўлинган; поя барглари ўтроқ, барг банди қисқа, икки карра патсимон бўлинган. Соябонлари 15-20 нурли, эни 15 см, ўрама барглари мавжуд эмас. Соябончалари 20-30 гулли. Соябондаги гуллари мева берувчи. Мевалари чизиқсимон, узунлиги 5 мм гача, эни 1,5 мм, юпқа мева бандларидан қисқароқ, ярим мевачалар пишиш даврида бир биридан ажралади, кўндаланг кесимида беш қиррали, қирралари ипсимон. Ажратма каналлари ўртача, қирралар орасида биттадан жойлашган. Уруғлари ичкарига бироз ботиқсимон.
Май-июнь ойларида гуллаб, июль-август ойларида мевалайди.

Ўсиш жойи. Тарқалиши.

 Республика ҳудудида зира денгиз сатҳидан 700-2000 м баландликда, Ғарбий Тиёншон ва Помир-Олой тоғ тизмалари адир ва тоғ минтақаларининг лёсс тупроқларида учрайди.
Хўжалик аҳамияти. Зиранинг мевалари 250 дан ортиқ таомларда ишлатилади. Бундан ташқари, колбаса, қази, гўшт тайёрлашда ва балиқларни консервалашда, сабзавотларни тузлашда ва гўштни бузилишдан сақлаш учун қўлланилади. Маҳаллий аҳоли майдаланган меваларидан қуритилган мева қоқларини ичига солиб, ҳашоратлар личинкаларини ейишдан сақлаб учун фойдаланади. Халқ табобатида зира мевалари сийдик ҳайдовчи сифатида қўлланилади. Абу Али Ибн Сино зира меваларидан талоқдаги ўсимталарини даволашда ва уруғларининг дамламасидан қонни тўхтатишда фойдаланган.
Сўнгги пайтларда зира озиқ-овқат саноатида ва пазандачиликда кенг қўлланилмоқда, унга бўлган талаб йилдан йилга ортиб бормоқда. Шу сабабли, мавжуд бўлган табиий зира майдонларидан фойдаланиш, ўсимликларнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш керак.

Хом ашёни йиғиш ва унинг сифати.

Зира ўсимлик жамоаларида бирламчи аҳамиятга эга эмас, ўсимлик кичик гуруҳлар ташкил қилиб ёппасига ўсиш майдонларини ҳосил қилайди. Унинг асосий чакалаклари Туркистоннинг ғарбий қисмида ва Ҳисор ва Зарафшон тоғ тизмаларининг жанубий-ғарбий қисмида учраши қайд этилган.
Уруғ маҳсулдорлиги зиранинг ўсиш жойи, тарқалиши ва денгиз сатҳидан баландлигига боғлиқ. Зира ўсимлиги уруғининг максимал миқдори денгиз сатҳидан 1400 м, минимал миқдори 700 м баландликка тўғри келади, бу жойлардан 1 гектардан 3-8 кг ҳосил олиш мумкин. Ўзбекистонда зиранинг ёппасига ўсиш майдонлари 8,2 минг гектарга ташкил этади. Зира уруғларини йиғиш учун энг қулай жойлар Туркистон тоғ тизмаси (Усмонли, Увал, Ингичкасой, Орқамозор жарлиги, Дуғоб қишлоғи атрофи, Толди ва б.); Ҳисор тизмасининг жанубий-ғарбий қисми (Тамшуш, Қизилэмчак, Чилон, Оқмачит қишлоғи яқини, Мираки, Тошқўрғон, Ҳисорак, Загхана); Зарафшон тизмаси (Чорчинор, Қўзича, Қоратепа қишлоғи ва Оманқўтон қишлоғи тоғлари атрофида) ҳисобланади.
Зиранинг мевалари бир вақтда пишмайди. Пишган мевалар, айниқса, иссиқ ва шамолли об-ҳаво шароитида осонгина тўкилади, йиғиш эрталаб ёки кечки пайтда амалга оширилади (ўсимликларда мавалар 25-30 % пишганда). Бу вақтда марказий соябонлардаги мевалар ранги оч қўнғир, қолган тарбибдаги соябонларда эса яшил тусли оч жигарранг бўлади. Зира меваларини йиғиш бир неча марта амалга оширилади. Адир минтақасида зира ҳосилини йиғиш учун энг қулай вақт (денгиз сатҳидан 800-1000 м баландликда) июль ойини биринчи ярми, қуйи тоғ минтақасида (денгиз сатҳидан 1100-1400 м баландликда) – июль ойининг иккинчи ярмидан августнинг ўртасига тўғри келади. Ўсимликни ер усти қисмини қўл билан йиғиш энг самарали усул ҳисобланади (тупроқ юзасидан 5 см баландликда). Йиғилган ўсимликлар пишиши ва қуриши учун боғланиб, 5-8 кун ҳаво айланадиган соя жойларда қуритилади. Қуритилган зира майдаланади, қўшимча нарсалардан тозаланади, юпқа қатлам қилиб ёйилиб, кунига 2-3 марта аралаштирилиб, сояда қуритилади. Зиранинг уруғлари ўзидан ўзи қизиб кетишига йўл қўймаслик керак, чунки бунда улар қорайиб, ёқимсиз ҳидланади ва ўз таъмини йўқотади. Йиғим-терим вақтида ўсимликнинг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда теримчилар барча уруғларни йиғиб олмасдан ва йиғиб олиш майдонларини йилига алмаштириши керак, акс ҳолда ўсимликда уруғидан тикланиши рўй бермайлиги натижасида табиий ўсиш майдонларини йўқолишига олиб келади.
Тайёр хом ашё ёқимли ҳидли, озгина куйдирувчи ва ширин-нордон таъмли яхши қуритилган пишган мевалардан (уруғлардан) иборат бўлиши керак. Органик аралашмалар (поя, барглар, соябон нурлари, мева бандчалари ва бошқа хуш-ароматик ўсимликлар уруғлари) қолдиқлари 2% дан ошмаслиги керак, аччиқ ароматик аралашмалар (майдаланган, шикастланган, ҳашаротлар еган, пуч, пишмаган уруғлар) эса 4,5-5 % дан кўп бўлмаслиги керак, намлик – 10-13%, кул – 8%, эфир мойлари – 1,5-3% дан ошмаслиги керак.
Зиранинг тайёр мевалари (уруғлари) 25 ёки 50 кг гача бўлган қопларга солинади. Зира бошқа ўсимликлардан алоҳида қуруқ жойлларда, тоза ва ҳаво айланадиган жойда сақланиши керак. Агар барча қоидаларга риоя этилса, зира мевалари ўз яроқлилигини 2 йилгача сақлайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
3. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
4. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений //Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
5. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н.Головкин, Р.Н.Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001. –764 с.
6. Большой энциклопедический словарь лекарственных растений: учебное пособие. Под ред. Г.П.Яковлева. – 3-е изд., испр. и доп. – СПб.: СпецЛит, 2015. – С. 759 с.
7. Борисова Н.А., Шретер А.И. К методике определения запасов и картирования ресурсов лекарственного растительного сырья // Раст. ресурсы. – Ленинград: Наука, 1966.– Т. 2. – Вып. 2. – C. 271-277.
8. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
9. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А. Лекарственные растения (растения-целители). – М.: Высшая школа, 1984. – 400 с.
10. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
11. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М.: Медицина, 1989. – 398 с.
12. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М.: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1. – 568 с.; ч.2. – 560 с.
13. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М.: ГЭОТАР-МЕД, 2003.
14. Палов М. Энциклопедия лекарственных растений». Под ред. канд. биол. наук И.А. Губанова. – М.: Мир, 1998. –467 с.
15. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
16. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических растений. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
17. www.ipni.org
18. https://www.greeninfo.ru
19. http://lektrava.ru
20. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
21. http://pharmspravka.ru
22. http://www.fito.nnov.ru
23. http://n-retsept.ru
24. www.plantarium.ru
25. http://www.theplantlist.org/
26. http://www.u-lekar.ru/
27. http://100trav.su/
28. https://pfaf.org/user/Plant.aspx?LatinName=Bunium+persicum
29. https://openfito.ru/vids/vid/28298
30. https://practicalplants.org/wiki/Bunium_persicum