Омонқора 
Ungernia victoris Vved. ex Artjush.

Ўсимлик тавсифи.

Омонқора – Amaryllidaceae оиласига кирувчи кўп йиллик пиёзбошли ўсимлик. Ўсимлик пиёзи тухумсимон, диаметри 7-12 см, тўқ жигарранг ёки қора қўнғир рангли, юпқа пардасимон қипиқлар билан қопланган, улар узун бўйинга (17 см гача) чўзилган. Пиёзбошнинг туби яхши ривожланган, узунлиги ва йўғонлиги 2-3 см, ундан серсув мўрт сариқ-пушти рангли қалинлиги 0,3-0,4 см ва узунлиги 10-25 см илдизлар чиққан. Барглари икки қаторли, серсув, силлиқ, чизиқли, тўмтоқ, узунлиги 20-40 см, эни 1-4 см; февраль ойининг охирида ўсишни бошлайди. Апрель ойининг ўрталарида улар тўлиқ шаклланиб, май ойининг охири июнь ойининг бошларида қурийди. 2-2,5 ойдан сўнг баландлиги 12-30 см гача тумтоқ гулпоя ҳосил бўлиб, деярли бир томонлама соябонсимон тўпгул билан тугайди, устки қисми ғунчалар очилгунча ғилоф билан қопланган. Тўпгуллари 2-11 тагача, деярли тўғри, воронкасимон, сариқ пушти ёки бинафша рангли гуллардан иборат. Меваси уч бўлакли шишган, узунлиги 3-4 см кўсакдан иборат. У июль охирида – август ойининг бошида гуллаб, мевалари сентябрь ойида пишиб етилади.
Тиббиётда ўсимликнинг баргларидан фойдаланилади.

Ўсиш жойи. Тарқалиши.

 Омонқора Ҳисор тоғ тизмасининг тоғ ён бағирларида, сув ҳавзаларида, шағалли жойларда ва жарликларда денгиз сатҳидан 800 дан 2700 м баландликда ўсади. Тоғ олди этакларида ва тоғларининг ўрта қисмида у дашт ўсимликлари жамоасида учрайди; юқорида арчалар остида дарахт ва бута ўсимликлари орасида, бутазорлар орасида, шунингдек, бетага ва бетага-буғдойиқли ўсимлик жамоаларида учрайди. Одатда кичик гуруҳ ҳосил қилиб ўсади, шағалли ва тошли қияликларда майда заррали тупроқларда учрайди. Кўп йиллик жойларда у деярли зич ўсиш майдонларини ташкил қилади. Бироқ ташкилотлар томонидан хом ашёсини йиғиш кучайганлиги сабабли ҳозирги вақтда ушбу қизил китобга кирган ўсимликнинг сони ҳалокатли ҳолатга келган. Омонқора уруғлари ёрдамида ва вегетатив йўл билан, яъни пиёзбошлари орқали кўпаяди. Одатда кичик ўсиш майдонларни ҳосил қилади. Уруғларидан кўпайиш асосий тарқалиш усулидир. Сентябрь ойи охирида омонқора мевалари чатнаб, уруғлар она ўсимлик яқинида ерларга тўкилади ва тоғ ён бағирлари бўйлаб шамол ёки сув оқимлари билан тарқалади.

Хом ашёни йиғиш ва унинг сифати.

Омонқора баргларининг узунлиги 30-35 см гача бўлган даврда тайёрланади. Денгиз сатҳидан 800-1200 м баландликда баргларини йиғишни апрел ойининг ўрталаридан бошлаш мумкин. Денгиз сатҳидан тахминан 1500-1800 м баландликда жойлашган ўсиш майдонларда баргларни йиғиш апрель ойининг охирида, ўсимлик тарқалишининг юқори чегарасида (2200-2500 м баландикда) 12-15 май кунлари бошланади ва барглар сарғайиш бошланишидан олдин тугатилиши керак. Бу вақтда барглар ўроқ ёки пичоқлар ёрдамида кесилади, чунки гул билан узилса, кўпинча пиёзбошларнинг ўсиш нуқтаси зарарланади. Кесилган барглар кичик уюмларда тўпланиб, уларнинг қорайиб кетиши ва ёпишиб қолмаслиги назорат қилинади. Янги баргларни йиғилгандан сўнг уларни сомон майдалагич билан ёки пичоқ ёрдамида 2-3 см узунликда кесиш керак. Олинган хом ашё очиқ жойларда ёки брезентга юпқа қатлам қилиб ёйилиб, хом ашёни димланиб қолмаслик учун кунига 2-3 марта хаскаш ёки паншаха ёрдамида ағдарилади. Барглар тез қуритилиши керак, шунда улар яшил рангги сақланиб қолинади; агар қуритиш 4-5 кундан ошса, улар сарғаяди ва қорайиб қолади.
Тайёр хом ашёнинг намлик миқдори 12% дан ошмаслиги керак; галантамин миқдори 0,03%дан кам бўлмаслиги керак.
Хом ашё оғирлиги 12-15 кг бўлган қопларга қадоқланади. Хом ашёнинг яроқлилик муддати 2 йил.

Кимёвий таркиби.

Омонқоранинг барглари ва пиёзларидан асосий алкалоид галантаминдан ташқари бошқа алкалоидлар ҳам олинади: ликорин, горденин, тацеттин, панкратин. Алкалоидлар ва галантаминнинг йиғиндиси баргларнинг ривожланишининг дастлабки даврида максимал даражага етади ва вегетация охирида келиб аста-секин камаяди. Апрель ойининг 14-кунидан 25-кунигача бўлган вақтда баргларни йиғиш учун тавсия этилади, улардаги алколоидлар миқдори 0,50 дан 0,52% гача, галантамин миқдори 0,13 дан 0,15% гача, бу хом ашёнинг стандарт талабларига тўлиқ мос келади.

Тиббиётда қўлланилиши.

 Галантамин полиомиелит, полиневрит, радикулит, шунингдек, сезувчи ва ҳаракатланувчи нервларнинг травматик шикастланишида асорат таъсирини йўқотувчи восита сифатида қўлланилади. Галантамин ичак ва сийдик пуфаги атониясини даволашда ҳамда ошқозон ва ичак касалликларини функционал рентген ташҳисида ишлатилади.

Фойдаланилган адабиетлар рўйхати:

1. Абдуллаев, К. А. Фармакогностическое изучение 3-х видов Унгернии. Ungernia victoris Vved, U. severtzovii (Rgl) B. Fedtsh., U. tadshikorum Vved: Автореферат дис. на соискание учен. степени канд. фармацевт. наук // Тартуский гос. ун-т. – Тарту, 1967. – 20 с.
2. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
3. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
4. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
5. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений //Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
6. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н.Головкин, Р.Н.Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001. – 764 с.
7. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
8. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А. Лекарственные растения (растения-целители). – М.: Высшая школа, 1984. – 400 с.
9. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
10. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М.: Медицина, 1989. – 398 с.
11. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М.: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1. – 568 с.; ч.2. – 560 с.
12. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М.: ГЭОТАР-МЕД, 2003. – 592 с.
13. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
14. Холматов Ҳ.X., Аҳмедов Ў.А. Фармакогнозия. – Ташкент, 1977. 226-227 б.
15. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических растений. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
16. www.ipni.org
17. https://www.greeninfo.ru
18. http://lektrava.ru
19. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
20. http://pharmspravka.ru
21. http://www.fito.nnov.ru
22. http://n-retsept.ru
23. www.plantarium.ru
24. http://www.theplantlist.org/
25. http://www.u-lekar.ru/
26. http://100trav.su/
27. https://celitelpriroda.ru/518.htm
28. http://medgrasses.ru/ungeriya.html
29. http://www.tvoyhram.ru/travnik/travnik294.html