






Қўйтикан
Xanthium strumarium L.
Identifier
CSTR: UZ113.45.PL.Xanthium.strumarium.IBUz.00059
Ўсимлик тавсифи.
Asteraceae оилага мансуб бир йиллик ўт ўсимлик, баландлиги 120 см. Барглари юмалоқ, асосида юраксимон. Меваларда ўрамабарглари чўзинчоқ-эллипссимон, сарғиш-қўнғир рангга эга бўлиб, тўғри, юқорида илмоқсимон силлиқ тиканларга эга. Ўсимлик июлm-август ойларида гуллайди.
Ўсиш жойи. Тарқалиши.
У деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида бегона ўт босган ва бўш ётган ерларда ўсади.
Кимёвий таркиби.
Қўйтикан кимёвий таркиби яхши ўрганилмаган. Баргларнинг таркибида нисбатан катта миқдордаги йод, алкалоид ва аскорбин кислотаси мавжуд (тахминан 32 мг%). Уруғларда ёғли мой, смола, ксантострумарин гликозиди ва йод мавжуд.
Хом ашёни йиғиш ва унинг сифати.
Доривор мақсадларда қўйтикан ўтидан, илдизи ва меваларидан фойдаланилади. Ўтининг хом ашёси барглар ўсишни бошлаган жойдан йиғилади. Илдизлар кузда қазиб олинади ва мевалар пишиб етиш даврида йиғиб олинади.
Фармакологик хусусиятлари ва тиббиётда қўлланилиши.
Ўсимлик халқ табобатида қалқонсимон без кассалликларини даволашда ишлатилади. Препарат антисептик, фунгицид, яллиғланишга қарши, кам даражада оғриқ қолдирувчи, терлатувчи ва иситма тушурувчи таъсирга эга.
Диарея, дизентерия ва сийдик пуфагининг яллиғланиш жараёнларида барглар, гуллар ва меваларидан тайёрланган (баъзан илдизлар) дамламаси ичилади. 1 ош қошиқ майдаланган қўйтикан ўтини 1 стакан қайноқ сувда 10 дақиқа қайнатилади. Кунига 4-6 марта 1/4 стакан ичилади. Қўйтикан дамламаси куйдирувчи таъмга эга, шунинг учун уни эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Қўйтикан баргини шарбати астма, томоқ спазмларида ва бавосилда касалликларида ишлатилади. Скрофулёз, тери саратони, лишай, экзема, ҳуснбузарлар, тошмалар, эшак еми ва терининг замбуруғ касалликларида ўсимликнинг дамламаси ёки янги сиқилган шарбати ташқи восита сифатида ишлатилади.
Хитой халқ табобати шамоллаш, қалқонсимон без кассалликларида, сурункали пиелонефритни даволашда ўсимлик препаратларидан фойдаланади. Қўйтикан янги мевалари ва уруғлари майдаланади ва экзема, қичиш билан кечадиган дерматоз, ҳашаротлар чақиши, лишай ва қичима касалликларида терига суртилади. Ўсимликнинг қуритилган меваларини малҳами терининг замбуруғ касалликларида ишлатилади.
Анъанавий тиббиёт рецептлари. Қўйтикан ташқи томондан, тери касалликлари учун: уруғлари кукун қилиб майдаланади, вазелин билан 1/1 нисбатда аралаштирилади. Тананинг зарарланган жойлари кунига 2-3 марта суртилади. Ҳиқилдоқ саратони ва томоқ сил касаллигида уруғларининг бўғидан даволаниш: 1/2 стакан уруғни бўш қалай чойнакка солинади, жумрагидан бўғ чиқиши билан ундан 3-5 дақиқа давомида нафас олинади. Қўйтикан уруғининг бўғидан нафас олиб, 4 ой муддатгача тўлиқ шифо топгунига қадар давом эттирилади. Диарея, дизентерия, сийдик пуфаги касалликлари, хавфли ўсмалар учун: 1 ош қошиқ майдаланган уруғга 1 стакан қайноқ сув солинади, 10 дақиқа давомида паст ҳароратда пиширилади, 1 соатга дамланади, сузгичдан ўтказилади. Кунига 3 марта 1/3 стакан ичилади. Ошқозон, ўпка, тери саратони учун: 1 чой қошиқ майдаланган хом ашёга 1 стакан қайноқ сув солинади, ёпиқ идишда 30 дақиқа давомида илиқ жойда туради, сузгичдан ўтказилади. Овқатдан сўнг кунига 1 стакандан илиқ ҳолда 3 марта ичилади. Чипқон, қичима дерматозлар, экзема, қўтирда малҳам: 2 ош қошиқ ўти ва мевалари устига эритилган ҳайвон ёғидан 1 стакан солинади, доимий аралаштириб, доимий аралаштириб 10 дақиқа давомида паст қайнатилади, 2 соат давомида дамланиб, сузгичдан ўтказилади. Зарарланган жойларга кунига 2-3 марта мой сурилади. Малҳам музлатгичда сақланади. Экзема, лишай, замбуруғдан зарарланиши, дерматозлар учун ҳўлланмалар: 3-4 ош қошиқ ўт устига 0,5 литр қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа давомида қайнатилади, 30 дақиқа давомида тиндирилади. Қайнатмада кичик дока намланади ва 30-50 дақиқага кунига 1-3 марта жароҳат юзасига қўлланилади. Бод (ревматизм) касаллигида: 1 ош қошиқ ўт устига 1 стакан қайноқ сув солинади, 10 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади ёки фақат 1 соат давомида тиндирилади, сузгичдан ўтказилади. Кунига 1 ош қошиқдан 4-5 марта ичилади.
Қўйтикан қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
ҳомиладорлик, индивидуал кўтара олмаслик, ич қотиши, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси. Ўсимлик заҳарли ҳисобланади ва ичга қабул қилганда эҳтиётликни талаб қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
3. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М .: ГУГК, 1983. – 340 с.
4. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений // Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
5. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н. Головкин, Р.Н. Руденская, И.А. Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М .: Изд-во Наука, 2001. – 496 с.
6. Борисова Н.А., Шретер А.И.К методике определения запасов и картирования ресурсов лекарственного растительного сырья // Раст. ресурсы. – Ленинград: Наука, 1966. – Т. 2. – Вып. 2. – С. 271-277.
7. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М .: Высшая школа, 1990. – 272 с.
8. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А.Лекарственные растения (растения-целители). – М .: Высшая школа, 1984. – 400 с.
9. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
10. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М .: Медицина, 1989. – 398 с.
11. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М .: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1 – 568 с .; ч.2. – 560 с.
12. Губанов И.А., Киселёва К.В., Новиков В.С., Тихомиров В.Н. Иллюстрированный определитель растений Средней России. В 3 т . – М .: Т-во науч. изд. КМК, Ин-т технолог. иссл., 2004. – Т. 3. – 164 с.
13. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В.Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М .: ГЭОТАР-МЕД, 2003. –592 с.\
14. Палов М.Энциклопедия лекарственных растений ».Под ред.канд.биол.наук И.А.Губанова. – М .: Мир, 1998.– 467 с.
15. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
16. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К. Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических средств. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
17. Адамс, мл., Джеймс Д.; Сесилия Гарсия. Дух, разум и тело в исцелении Чумаш // Доказательная дополнительная и альтернативная медицина. – 2005. Т. 2, № 4. – С. 459-463.
18. www.ipni.org
19. https://www.greeninfo.ru
20. http://lektrava.ru
21. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
22. http: //pharmspravka.ru
23. http://www.fito.nnov.ru
24. http://n-retsept.ru
25. www.plantarium.ru
26. http://www.theplantlist.org/
27. http://www.u-lekar.ru/
28. http://100trav.su/
29. https://mag.org.ua/rast/trava146.html
30. https://dic.academic.ru/dic.nsf/ruwiki/636821
https://cstr.cn/UZ113.45.PL.Xanthium.strumarium.IBUz.00059


РУ