Итсигек
Anabasis aphylla L.

Identifier

CSTR: UZ113.45.PL.Anabasis.aphylla.IBUz.00060

Ўсимлик тавсифи. 

Anabasis aphylla L. – Amaranthaceae оиласига мансуб серсув яссиланган-шарсимон ярим бута, баландлиги 25-70 см. Илдизпояси қалин, қийшайган, ёғочлашган, ундан кучли ўқ илдиз тизими бошланиб, ўқ илдизи тупроққа ер ости сувлари жойлашган (5-20 м) чуқурликка кириб боради. Пояси кўп сонли, пастки қисмида ёғочлашган, шохланган. Барглари деярли ривожланмаган, деярли кўринмайдиган, хлорофилли йўқ. Гуллари майда, кўзга кўринмайдиган, икки жинсли, якка, гулёнбаргларга эга, зич бошоқсимон тўпгулларни ҳосил қилади. Гулқўрғони оддий, одатда косачасимон, 5 та эркин баргчалардан иборат. Чангчилари – 5 та. Уруғчи юқориги бир чаноқли тугунчадан иборат, учки зич бошоқсимон тўпгулда жойлашган. Мевалари анча сувли, юмалоқ, ён томонларидан яссилашган, қанотли этли мева қобиғи бор.

Ўсиш жойи. Тарқалиши.

 У Тошкент, Андижон, Фарғона ва Самарқанд туманларида ҳамда Қорақалпоғистон ҳудудида ярим чўл ва чўл ҳудудларида ва қуйи тоғ этакларида ўсади.
Ишлатиладиган қисмлари: ўсимликнинг усти қисми (ўт).

Хом ашёни йиғиш ва унинг сифати.

Ер усти қисмлари (ўт) доривор ва техник хом ашё сифатида ишлатилади, улар алкалоид (инсектицид) олиш манбаи бўлиб хизмат қилади. Хом ашё анабазин кўпроқ тўпланганда ёз ва куз ойлари давомида (июнь-сентябрь ойлари) йиғиб олинади. У йиғиш жойларида кичик ғарамларда қуритилади, кейин майдаланади ва бегона аралашмалардан тозаланди.
Ўсимлик жуда заҳарли, шунинг учун хом ашёни йиғиш ва бошқа ишларда эҳтиёт чораларини кўриш керак. Поянинг қуритилган усти қисмлари заҳарли ўсимликларни сақлаш қоидаларига мувофиқ – герметик ёпилган шиша идишларда, қулфланган махсус шкафларда сақланади. Қуруқ хом ашёнинг яроқлилик муддати 2 йил.
Итсигек жуда қимматли ўсимлик ва уни хом ашёсини йиғиш жуда муҳимдир. Итсигек захираларининг камайиб кетишининг олдини олиш учун олимлар томонидан ёввойи зич ўсадиган майдонларнинг бир қисмини саноат плантацияларига маданийлаштириш таклиф қилинган.

Кимёвий таркиби.

Ўсимликнинг ер усти қисмида 2-4% (12% гача) алкалоидлар мавжуд: анабазин, афиллин, афиллидин, лупинин ва бошқалар. Асосий алкалоид – анабазин асосларнинг йиғиндиси 60% дан кам эмас. Баргсиз анабазис таркибида органик кислоталар ҳам бор (26% гача): оксалат (17% гача), лимон (0,8% гача), углеводлар 25% гача, пектин моддалари – 20% гача. Ўсимлик кулга жуда бой (20% гача), таркибида 14% калий ва 16% натрий ва кўплаб ноёб металлар мавжуд.

Фармакологик хусусиятлари.

Анабазин кимёвий жиҳатдан α-пиперидил- β-пиперидин моддаси ташкил қилади. Фармакологик жиҳатдан у никотин, цицин ва лобелинга яқин, яъни ганглионар заҳар ҳисобланади. Анабазиннинг физик-кимёвий, ҳам фармакологик, ҳам токсик хусусиятлари никотинга ўхшайди. У асаб тизимга кучли таъсир қилувчи заҳар бўлиб, биринчи навбатда вегетатив нерв тизиминининг ганглияларига (тугунлари), марказий асаб тизимига, хусусан, нафас олиш ва ҳаракатланиш марказларига икки фазали таъсир кўрсатади: олдин, у қисқа вақт давомида қўзғатади, кейин уларга салбий таъсир кўрсатади ва фалаж қилади. Токсиклиги жиҳатидан анабазин никотиндан деярли кам эмас – бу заҳардан 2-3 томчиси (никотин ҳам, анабазин ҳам суюқ алкалоидлар) инсонни ўлимга олиб келади. Доривор восита бўлмаса ҳам улар, айниқса, анабазин сулфатнинг 40% эритмаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигида ўсимликларнинг турли зараркунандаларига қарши курашишда кенг қўлланилади. Танадаги анабазин никотин каби тирик тўқималарнинг бир хил биокимёвий тузилмалари билан алоқага киради, улар фаолиятни тўхтатиб, ўрнини эгаллайди. Шундай хусусиятларга нафас олишнинг аналептиклари – цитизин ва лобелин алкалоидлари эга. Шунинг учун терапевтик ва профилактика амалиётида ушбу дорилар анабазин гидрохлориди сингари (0,003 г таблеткалар) чекишни ташлашни енгиллаштириш учун буюрилади. Анабазинни 1929 йилда академик А.П.Орехов кашф этган. Унга боғлиқ бир қатор бошқа алкалоидлар ва унинг ҳосилалари ҳам бор. А.С.Содиқов, Х.А.Асланов ва Ю.К.Кушмурадов келтиришича, Anabasis aphylla L. – анабазин сульфат ишлаб чиқариш учун саноат хом ашёси бўлиб, бу қимматли инсектициднинг таркиби сульфатлар аралашмаси бўлган камида 9 та янги алкалоидлардан иборат ва уларнинг 6 таси хинолизидин гуруҳига киради. Анабазин билан камроқ токсик алкалоидлар: афиллин, афиллидин, лупинин ва бошқалар мавжуд. А.С.Содиқов томонидан 1941 йилда олинган афиллин гидрохлорид биринчи бўлиб Самарқанд давлат тиббиёт институтининг фармакология кафедрасида И.Е.Акопов ва В.А.Коновалова томонидан фармакологик текширувдан ўтказилди. Улар ушбу препаратнинг локал анестетик хусусиятларини аниқлаб, унинг таъсир қилиш даражаси ва давомийлиги новокаин хлоридникидан юқори бўлиб, клиник жиҳатдан тасдиқлашган. Афсуски, препаратни саноат ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этишнинг иложи бўлмаган.
Итсигекнинг даволовчи хусусиятларидан халқ табобатида фойдаланиш ўсимликнинг юқори токсиклиги туфайли чекланган. Ўрта Осиёда ўпка сили учун итсигек илдизидан тайёрланган дамлама ишлатилади, жароҳат ва яраларга поя кукуни сепилади. Анъанавий табиблар юқумли касалликлар, қон томирлари спазмлари, жигар касалликлари, яхши битмайдиган яралар ва жароҳатлар учун итсигекдан, шунингдек, чекишга мойилликни пасайтириш ва алкоголизмни даволашда фойдаланишади.
Бундан ташқари, итсигек пояси кукуни демодекоз учун самарали халқ давоси бўлиб, касаллик аломатларини юмшатиш ва кана сонини камайтириш учун ишлатилади. Демодекоз билан таъсирланган тери жойлари кунига бир неча марта итсигек ароқ дамламаси билан артилади ва дамламаси юзга ҳўлланма сифатида ишлатилади. 2 кундан кейин яхшиланиш аломатлари кузатилади ва демодекоздан тўлиқ даволаниш – 2-3 ҳафтадан сўнг кузатилади. Кўпинча итсигек каналарга қарши бошқа воситалар билан биргаликда қўлланилади. Шуни билиш керакки, итсигекга асосланган даволовчи воситаларни бир соат ичида ювиш керак, акс ҳолда терини куйдириши мумкин.
Демодекозни халқ воситалари билан даволашда қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:
1. Каналарни интенсив кўпайишини келтириб чиқарган қўшма касалликларни аниқлаш учун демодекознинг лаборатория таҳлиллари ва организмни умумий текширувини ўтказиш керак, шунингдек, даволовчи шифокорнинг маслаҳати ҳам зарур бўлади.
2. Халқ воситалари билан даволаниш расмий тиббиёт дори воситалари билан даволаш каби комплекс тарзда амалга оширилиши керак, яъни тўғри кунлик режимга, парҳезга, ёмон одатлардан воз кечишга ҳаракат қилиш керак.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Акопов И.Э. Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. – Ташкент: Медицина, 1990. – 446 с.
2. Алимбаева П.К., Гончарова А.В. Дикорастущие лекарственные растения Киргизии. – Фрунзе: Илим, 1971. – 98 с.
3. Атлас ареалов и ресурсов лекарственных растений. – М.: ГУГК, 1983. – 340 с.
4. Биологические особенности и распространение перспективных лекарственных растений //Под редакцией Т.А.Адылова. – Ташкент: Фан, 1981. –158 с.
5. Биологически активные вещества растительного происхождения. Б.Н. Головкин, Р.Н.Руденская, И.А.Трофимова, А.И.Шретер – в 3 томах. М.: Изд-во Наука, 2001. –764 с.
6. Борисова Н.А., Шретер А.И. К методике определения запасов и картирования ресурсов лекарственного растительного сырья // Раст. ресурсы. – Ленинград: Наука, 1966.– Т. 2. – Вып. 2. – C. 271-277.
7. Ботанико-фармакогностический словарь // Под ред. Блиновой К.Ф. – М.: Высшая школа, 1990. – 272 с.
8. Гаммерман А.Ф., Кадаев Г.Н., Янценко-Хмелевич А.А. Лекарственные растения (растения-целители). – М.: Высшая школа, 1984. – 400 с.
9. Гесь Д.К., Горбач Н.В. Лекарственные растения и их применение. – Минск: Наука и техника, 1977. – 552 с.
10. Государственная Фармакопея СССР // 11-е изд. – М.: Медицина, 1989. – 398 с.
11. Государственный реестр лекарственных средств. Официальное издание: в 2 т.- М.: Медицинский совет, 2009. – Т.2, ч.1 – 568 с.; ч.2 – 560 с.
12. Лесиовская Е.Е., Пастушенков Л.В. Фармакотерапия с основами фитотерапии. Учебное пособие. – М.: ГЭОТАР-МЕД, 2003. –592 с.
13. Палов М. Энциклопедия лекарственных растений». Под ред. канд. биол. наук И.А. Губанова. – М.: Мир, 1998. –467 с.
14. Растительные лекарственные средства Абу Али ибн Сино (Авицены). Справочник // Под редакцией Ш.Б.Иргашева. – Ташкент: Абу Али ибн Сино, 2003. – 457 с.
15. Фитотерапия с основами клинической фармакологии. Под ред. В.Г.Кукеса. – М.: Медицина, 1999. – 192 с.
16. Хожиматов К.Х., Хожиматов О.К., Собиров У.А. Сборник правил пользования объектами лекарственных, пищевых и технических растений. Ташкент: «Янги аср авлоди», 2009. – 171 с.
17. Чиков П.С. Лекарственные растения. М.: Медицина, 2002. – 496 с.
18. www.ipni.org
19. https://www.greeninfo.ru
20. http://lektrava.ru
21. http://manual-plants.com.ua/section/opisanie-rasteniy
22. http://pharmspravka.ru
23. http://www.fito.nnov.ru
24. http://n-retsept.ru
25. www.plantarium.ru
26. http://www.plantsoftheworldonline.org/taxon/urn:lsid:ipni.org:names:163386-1
27. http://www.theplantlist.org/
28. http://www.u-lekar.ru/
29. http://100trav.su/http://lektrava.ru/encyclopedia/anabazis-bezlistnyy/
30. http://www.budzdorow.net/анабазис-безлистный-anabazis-bezlistnyy/
31. http://www.flowerlib.ru/books/item/f00/s00/z0000002/st004.shtml
32. https://medicinal_plants.academic.ru/1340/Анабазис_безлистный

Khojimatov et al, 2024. Anabasis aphylla L. Итсигек
https://cstr.cn/UZ113.45.PL.Anabasis.aphylla.IBUz.00060