Лойиҳа тўғрисида

Ушбу атласда Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи квота бериладиган асосий ёввойи доривор ўсимликлар келтирилган. Барча турларга ботаник тавсифи, кимёвий таркиби ва баъзилари учун қўлланилиш усуллари ва рецептлар берилган. Ўсимликларни йиғиш, қуритиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар берилган.

Батафсил Рўйхатга

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 4 СЕНТЯБР 2017 ЙИЛДАН ПҚ-3256 СОНЛИ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ БОТАНИКА ИНСТИТУТИ ВА ЗООЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» ҚАРОРИГА КЎРА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ БОТАНИКА ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН.

ЎзР ФА Ботаника институтининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– республика флорасини комплекс ўрганиш, ўсимлик ресурсларини аниқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, алоҳида аҳамиятга эга бўлган ботаник ҳудудларни аниқлаш, ўсимлик дунёсининг камёб ва эндем турларини сақлаб қолишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
– республика флорасининг миллий ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва юритиш, ёввойи ўсимликларнинг камёб ва йўқолиш хавфи остида бўлган турлари бўйича давлат кадастри, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва ўсимлик дунёси мониторингини юритиш;
– истиқболли ва иқтисодий аҳамиятига эга бўлган ўсимлик турларини интродукциялаштириш ва иқлимлаштиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, камёб ўсимликларнинг генетик маълумотлар банкини яратиш;
– чўлланиш жараёнида ўсимлик қоплами эволюцияси ва иқлим динамикасини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ботаника институти сайтига ўтиш